Қорақалпоғистонда 8-синф ўқувчиси она тили ва адабиётдан миллий сертификатни қўлга киритди

Қорақалпоғистонда 8-синф ўқувчиси она тили ва адабиётдан миллий сертификатни қўлга киритди

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани 69-АФЧЎСМУЎТ мактабининг 8-синф ўқувчиси Ахметова Дилнура она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификатни қўлга киритди.

 

Ўзбек тили ва адабиёти – А (65.17 балл)

 

Аввалроқ, Бухоролик 11-синф ўқувчиси CEFR ҳамда она тили ва адабиётдан миллий сертификатни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Эслатиб ўтамиз, миллий сертификат тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

 

– 70 баллдан юқори балл — А+ даража;

– 65 – 69,9 балл — А даража;

– 60 – 64,9 балл — B+ даража;

– 55 – 59,9 балл — B даража;

– 50 – 54,9 балл — C+ даража;

– 46 – 49,9 балл — C даража.

 

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:

 

– А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;

 

– B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;

 

– А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

 

Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish