Миллий сертификат натижалари билан абитуриентлар имтиҳондан умумий неча балл олади?

Миллий сертификат натижалари билан абитуриентлар имтиҳондан умумий неча балл олади?

Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

 

– 70 баллдан юқори балл — А+ даража;

– 65 — 69,9 балл — А даража;

– 60 — 64,9 балл — Б+ даража;

– 55 — 59,9 балл — Б даража;

– 50 — 54,9 балл — C+ даража;

– 46 — 49,9 балл — C даража.

 

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:

 

А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;

Б+, Б, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;

А+, А, Б+, Б, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

 

Тушунтириш! Агар, абитуриент танлаган таълим йўналишидаги асосий фандан Б, Б+, C ва C+ сертификатларини олса, ушбу фандан абитуриентга пропорционал балл берилади. Яъни, барча сертификатларга умумий баллга нисбатан фоиз кўрсаткичи кўрсатилган ва баллар шунга қараб ҳисобланади.

 

Эслатма! 2024 йил 1 мартдан бошлаб бериладиган сертификатлар эса Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сон қарорига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ Раш модели асосида баҳоланади.

 

2024 йил 1 мартгача миллий сертификатга даъвогар бўлганларнинг натижалари 100 баллик тизимда баҳоланган. Шундан келиб чиқиб, улар 86 баллдан сал пастроқ 85.9 балл тўпласа ҳам унга ўз йўналиши бўйича мутахассислик фанидан (1-фан бўлса) максимал 93 баллдан 92.89 балл эмас, балки 79.88 балл берилиши белгиланган.

 

Натижалари Раш модели асосида баҳоланган абитуриентларга эса, улар максимал 65 баллдан 64.9 балл тўплаган тақдирда, ўз йўналиши бўйича мутахассислик фанидан (1-фан бўлса) максимал 93 баллдан 92.85 балл берилади.