29 апрель куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш, ўқувчилар тарбияси, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилган.
Йиғилишда тақдим этилган маълумотларга кўра, 2024 йил давомида олий таълим муассасалари талабалари томонидан содир этилган жиноятлар сони 335 тани ташкил қилган.
Энг кўп ҳолатлар давлат олий ўқув юртларида (179 та) ва нодавлат олийгоҳларда (140 та) қайд этилган. Жиноятларнинг асосий қисмини фирибгарлик (72 та), ўғрилик (57 та), тан жароҳати етказиш (46 та) ва босқинчилик (41 та) ташкил этган.
Жорий йилнинг биринчи уч ойида ёшлар томонидан жами 335 та жиноят содир этилган бўлиб, уларнинг 16 таси хорижий, 140 таси нодавлат, 179 таси давлат университети талабалар ҳиссасига тўғри келади.
Тадбир давомида 2025 йил бошида 63 та олий таълим муассасасида ўтказилган профилактик инспекция натижалари ҳам эълон қилинди. 51 та ОТМда ички ишлар ходимлари фаолият юритмоқда, уларнинг 34 таси нодавлат, 16 таси хорижий таълим муассасаларидир.
Мутасадди ташкилотлар томонидан олий таълим тизимида фаолият юритаётган 1091 та тарбиячи штати мавжуд экани, улардан 1037 нафари фаолият юритаётгани ва қамров даражаси 95 фоизга етгани билдирилди. Айни пайтда 24 та хусусий ва 16 та хорижий олийгоҳда тарбиячи фаолияти йўлга қўйилмаган.
