Олий тоифали ўқитувчилар учун педагогика соҳасида мақсадли магистратура жорий этилади

Олий тоифали ўқитувчилар учун педагогика соҳасида мақсадли магистратура жорий этилади

Президентнинг «Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

Унга кўра, умумий ўрта таълим мактабларининг олий малака тоифасига эга ўқитувчилари учун педагогика соҳасида мақсадли магистратура 2025 йил декабрь ойига қадар жорий этилиши белгиланди.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

Хусусан, Университетларда 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида мақсадли магистратура ташкил этилади.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

Олий малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ишдан ажралмаган ҳолда билим олишлари учун таълим жараёнини масофавий таълим шаклида ташкил этилади.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

Магистратурага фақат халқаро ташкилот томонидан аккредитациядан ўтган тизимдаги олий малака тоифасига эга бўлган ўқитувчиларни қабул қилинади.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

Магистратурада масофадан ўқитиш ва давлат томонидан диплом бериш тартиби, тўлов-контракт миқдорини белгилаш ҳамда талабаларни билимини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқилади.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠