Жорий йил 25 февраль куни республиканинг барча ҳудудларида Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама олиш учун тест синовлари бўлиб ўтди.
2025 йил учун ажратилган 1500 та квоталар учун 27 та фан йўналиши бўйича рўйхатга олинган 4499 нафар номзоднинг 4434 нафари тест синовларида иштирок этган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги эса ушбу тест синовларидан кейинги босқичга ўтган (80 ва ундан юқори балл олган)ларнинг дастлабки умумий сони – 988 нафарни ташкил этганини маълум қилган эди.
Шундан келиб чиқадики, 2025 йил учун ажратилган квота бу йил ҳам тўлмаган, жами 512 та жой бўш қолган.
Маълумотларга кўра, 2023 йилда вазир устамаси учун квота 2000 нафар этиб белгилаб, улардан 1697 нафари вазир устамасига тавсия қилинган. 2024 йилда эса ушбу квота 1250 нафар этиб белгиланди, улардан 1005 нафаригина вазир устамасига тавсия қилинган.
Аммо 2023 йилда ҳам, 2024 йилда ҳам вазир устамаси учун квоталар сони тўлмай қолган бўлсада, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ушбу квоталарнинг ўрнини тўлдириш учун ҳаракат қилинмаган.
Лекин Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан тасдиқланган «Вазир жамғармаси тўғрисидаги низом»нинг 6-бобида ҳар ойлик устама ва бир марталик пул мукофоти учун ажратилган квоталар асосида номзодлар сараланмай қолик мукофот ва устама олувчи шахслар сони квотадан кам бўлган тақдирда, Ишчи гуруҳининг тегишли қарорига мувофиқ квоталарни қайта кўриб чиқиш ваколати билан қўшимча саралаш ўтказилишига рухсат берилган.
Бу йил вазир устамаси учун бўш қолган квоталар ўрнини қоплаш учун қайта тест синовлари ўтказиладими?
28 февраль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбарияти иштирокида АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ушбу квоталарни тўлдириш учун қайта тест синови ўтказиладими, деган саволга вазир ўринбосари Сардор Раджабовга қуйидагича жавоб берди:
Вазир ўринбосарининг жавобидан шуни тушуниш мумкин: вазир устамаси учун тўлмай қолган квоталарга қайта тест синови ўтказилмайди.
