2019 йилдан бошлаб Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш учун ёш бўйича ҳеч қандай чеклов йўқ. Энди ҳар ким, ёшидан қатъи назар, ўқиши мумкин.
Ўзбекистондаги қизиқарли фактлар:
➖ баъзи гуруҳларда 40-50 ёшдаги талабалар ҳам таҳсил олади.
➖ баъзида ота ва ўғил ёки она ва қизи бирга ўқийди.
➖ ўқишга кундузги ёки сиртқи шаклда кириш мумкин.
Маълумот ўрнида, 2020/21 ўқув йилида ОТМ нинг бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олиш учун ҳужжат топширганлар ичида энг ёши 13, энг каттаси 95 ёшли абитуриентлар бўлган эди.
