ЙТҲ оқибатида икки нафар мактаб ўқувчиси вафот этди

ЙТҲ оқибатида икки нафар мактаб ўқувчиси вафот этди

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида мактаб ўқувчиларининг ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠ Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Манбага кўра, ЙТҲ кеча, 2 октябрь куни эрта тонгда, соат тахминан 5:00-6:00 лар атрофида содир бўлган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠ Туманнинг Тожикент маҳалласида яшовчи, ҳудуддаги 27-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари экани айтилаётган икки қиз репетиторга кетаётганида уларни машина уриб юборган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Оқибатда ўқувчи қизларнинг иккиси ҳам вафот этган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠ ЙТҲда қизларнинг ҳалок бўлганини ва улар Тожикент маҳалласидан эканини ушбу маҳалла раиси тасдиқлаган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати раҳбари ҳолатдан хабари йўқлигини, бошқарма масъуллари билан боғлана олмаганини маълум қилган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Ҳолат юзасидан ҳалигача расмий муносабат берилгани йўқ.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠