Дарс қилмай келадиган ўқувчиларни жазолаш мумкин эмас(ми?)

Дарс қилмай келадиган ўқувчиларни жазолаш мумкин эмас(ми?)

Дарс қилмай келадиган, мактаб ички тартиб-қоидаларини бузадиган ўқувчиларни жазолаш мумкин эмас, бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи таълим-тарбияси муаммоли болалар билан қандай ишлаш ҳақидаги хабарида маълумот берган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Ўқитувчи дарс тайёрлаб келмайдиган, мактаб ички тартиб-қоидасини бузадиган ўқувчиларни жазолаши мумкин эмас.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Бироқ унинг ҳолатини боланинг ота-онаси иштирокида муҳокама қилиши мумкин.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Агар ўқувчи ўзгармаса, у мактабнинг ички рўйхатига киритилади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Шахс вояга етгунга қадар унинг хатти-ҳаракатлари учун ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар жавобгар бўлади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Ўқувчиларга тўғридан-тўғри жазо чорасини қўллаш қонунан мумкин эмас.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Албатта, агар ўқувчи дарсга тайёрланиб келмаса, уни муҳокама қилиш учун дарс вақти камлик қилади, ўқувчилар сони эса кўп.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Ана шундай ҳолатда ўқувчига нисбатан қандай йўл тутиш кераклиги “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”да белгиланган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Дарсга тайёрланиб келмаган ўқувчининг синф раҳбари орқали ота-онасини хабардор қилиш керак.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Ҳозир мактабларда Кундалик.cом платформаси ҳам ишлаяпти.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Бу платформага маълумот киритиш орқали ҳам ўқувчи дарс қилиб келмагани ҳақида ота-онани хабардор қилиш мумкин.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠