Кимларга нисбатан солиқ имтиёзи қўлланилади?

Кимларга нисбатан солиқ имтиёзи қўлланилади?

Президент қарорига кўра, солиқ тўловчининг фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларига йўналтириладиган даромадларига солиқ солинмаслиги белгиланган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Бунинг учун ота-оналар хусусий боғча ёки мактабга қилган тўловлари ҳақидаги квитанцияларини сақлаб қўйган бўлишлари керак бўлади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠ Йил охирида улар даромадлар ҳақида декларация билан бирга барча квитанцияларни солиқ идорасига тақдим этишади ва ортиқча тўланган даромад солиғи қисмини битта қилиб қайтариб олишади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Масалан, ойига 3 млн сўмдан хусусий мактабга тўлов қилинаётган бўлса, йилига жами 36 млн сўм бўлади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠ Йил тугагач, барча 12 ойлик тўловларни тасдиқловчи қоғоз ёки электрон квитанциялар солиқ органига топширилади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠ Солиқ органи эса ушбу суммадан 12%лик даромад солиғини, яъни 4 млн 320 минг сўмни сизга қайтариб беради (адашмасам, пластикка тушириш орқали).⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Агар фарзанди учун хусусий боғча ёки мактабга ишхонаси орқали пул ўтказадиган ота-оналар бўлса, унда корхона бухгалтериясига даромад солиғини ушлаб қолиш бўйича ариза беришлари керак бўлади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠

Бироз аввал ОТМларга тўланган контрактнинг 12 фоиз миқдорини қайтариб олиш мумкинлиги ҳақида ҳам хабар қилган эдик.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠⁠