Мактабда ўқийдиган фарзандини 8,7 минг долларга сотган аёл ва унинг ҳамкорига суд ҳукми ўқилди

Мактабда ўқийдиган фарзандини 8,7 минг долларга сотган аёл ва унинг ҳамкорига суд ҳукми ўқилди

Тошкент шаҳрида 2-синфда ўқийдиган қизини 8,7 минг долларга сотган аёл ва унинг шеригига суд ҳукм ўқилди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Маълум қилинишича, Тошкентдан келган аёл беш нафар фарзанднинг онасини қистовга олган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Сўнг бир оила бузилиб кетмаслиги важи биланқизини олиб она пойтахтга «мижоз»ларининг шароитини кўриш учун борган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Воситачиликни эса унинг қўшниси қилган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Келишув бўйича мижоз тарафдаги аёл 10 миллион сўм, қўшни эса 6,5 миллион сўм олиши керак бўлган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Қизалоқ учун бериладиган умумий пул миқдори 8 минг 700 доллар бўлган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Тезкор тадбир натижасида жиноятчилар ашёвий далиллар билан воқеа жойида ушланган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

«Беш нафар фарзандим бор, 4 нафари вояга етмаган. Қўшним жияннинг фарзанди йўқ экан, анчадан бери фарзанд борасида қийналаётган экан, деди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Биринчи йўқ, дедим.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Телефон қилаверганидан кейин жияни билан гаплашмоқчиман, дедим.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Ўртада оила бузилиб кетмасин, дедим.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Фарзандимни бермоқчи эмасдим.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Тошкентга никоҳ гувоҳномаси борми, уй-жойи қанақа шуни билгани келган эдим», – дейди аёл.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Ўртада воситачи бўлган аёл бу ишни савоб учунгина қилганлигини айтган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Суд ҳукми билан она ва қўшни аёл 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Тайинланган жазо Жиноят кодексининг 72-моддасига асосан шартли ҳисобланиб, уч йил синов муддати белгиланди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Агар аёллар белгиланган муддатда яна жиноятга қўл урса, энг камида 8 йилга қамалади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠