Касб-ҳунар мактаблари ва коллежлар техникумга айлантирилади

Касб-ҳунар мактаблари ва коллежлар техникумга айлантирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 24-сентябрь куни касбий таълимни ривожлантиришга оид тақдимот билан танишди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Тақдимотда касб-ҳунар мактаблари ва коллежлар негизида 600 та янги техникум ташкил этиш таклифи берилди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Бунга ҳозирги кундаги 333 та касб-ҳунар мактаби, 227 та техникум ва 112 та коллежнинг табақалаштирилгани учун улардан унумли фойдаланилмаётгани сабаб бўлганлиги айтилган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Бундан ташқари, техникумларнинг академик мустақиллиги кенгайтирилиб, ўқув жараёни касб мураккаблиги ва ўқувчининг даражасига қараб ташкил этилади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Шунингдек, Англиянинг “BTEC” халқаро таълим дастурини тажриба тариқасида 14 та техникумда жорий қилиш режалаштирилган бўлиб, битирувчилар халқаро даражада тан олинадиган дипломга эга бўладилар.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠