Манзил: 8, 2 Бунёдкор Авенуэ, Ташкент 100043, Узбекистан
Телефон: +99895505330
Лицензия рақами: №056003
Манзил: 8, 2 Бунёдкор Авенуэ, Ташкент 100043, Узбекистан
Телефон: +99895505330
Лицензия рақами: №056003
2024 йил октабр ойида вояга етмаган қизалоқ ўз отаси тидан аёвсиз калтакланиб олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган. Маълумотларга кўра, мактабнинг олтинчи синфида ўқувчи қиз мактаб дўконидан сўроқсиз егулик олиб еган. Бир неча маротаба бундай ҳолат такрорланганлиги учун мактаб ўқитувчиси қизнинг устидан отасига шикоят қилган. Буни эшитган ота жаҳл отига миниб, қизалоғини уйга олиб […]
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Кун тартибига мувофиқ, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди тўғрисидаги масала кўриб чиқилди ва Абдулла Нигматович Арипов Бош вазир лавозимига тасдиқланди. Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, Ҳукумат аъзолари, марказий муассасалар раҳбарлари, Қорақалпоғистон […]
Юнусобод туманида ўғил бола тарбияланувчига қиз бола кийимини кийдириб, саҳна кўриниши ташкиллаштирган боғча тарбиячиси ишдан олинди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди. Маълум қилинишича, Болалар омбудсманига Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи И.К. мурожаат қилган. Ота ўз мурожаатида вояга етмаган ўғли Я.К. (2016 йилда туғилган) Миробод туманидаги МТТлардан бирининг тарбияланувчиси эканини, 2022 йилда тарбиячи ўғлига қизлар […]
2025 йилда туғилган болалар янги — «бета» авлоднинг биринчи вакилларига айланади. Бу ҳақда Тҳе Неw Йорк Пост хабар берди. Келгуси 15 йил — 2025–2039 йилларда туғилганлар «бета» авлодга мансуб бўлади. Футуролог Марк Маккриндлнинг фикрича, «бета» авлод сунъий интеллект ва автоматлаштириш кундалик ҳаётга тўлиқ татбиқ этилган даврда яшайди. Шунинг баробарида, бу авлод иқлим […]
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган 100-сонли умумтаълим мактабида билимли ва иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Директор стипендияси» жорий этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. Ушбу стипендия 2024-2025 ўқув йилида таълим олаётган 1-11-синф ўқувчилари учун амал қилади. «Дастлабки стипендия соҳиблари сифатида 2-«А» синф ўқувчиси Азизахон Тожибаева ҳамда […]
Жорий йилнинг 9 январь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ташкил этилди. Унда Таълимни ривожлантириш маркази бўлим бошлиғи Шавкат Хўжақулов марказ томонидан ушбу давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. Маълумотларга кўра: Ўтган вақт мобайнида марказ томонидан «Давлат таълим […]
Дунёдаги ўқувчилар орасида уй вазифасига энг кўп вақт сарфлайдиганлар Хитой ўқувчилари ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, Хитойдаги ўсмирлар ҳафтасига ўртача 14 соат давомида уй вазифасини бажаришади. Нега Хитой ўқувчилари уй вазифасига кўп вақт ажратади? Таълимга юқори талаблар: Хитойда ўқувчилар академик муваффақиятни биринчи ўринга қўядилар. Оилавий босим: Ота-оналар фарзандларининг яхши ўқишини доимий назорат қилиб […]
Имтиёзли таълим кредити Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган барча хорижий, давлат, нодавлат, олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида, шунингдек, қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавриат ва магистратура йўналишларида кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларга ажратилади. Кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, […]
Кириш имтиҳонларида қатнашиб етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар учун супер-контракт асосида ўқиш учун аризалар қабули бошланди. Абитуриентлар kontrakt.edu.uz сайти орқали онлайн ариза топширишлари мумкин. Сайтда қайси таълим йўналишига неча балл етмай қолгани ҳамда қанча супер контракт асосида ўқиш имкони борлиги ҳақида маълумотлар кўрсатилган. Шунингдек, минимал баллдан паст натижага эга абитуриентлар ҳам супер […]
2024 йил 23 ноябрдан 13 декабрга қадар бўлиб ўтган чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синови натижалари эълон қилинди. Тест натижалари my.gov.uz сайтида эълон қилинган бўлиб, талабгорлар «Менинг аризаларим» бўлимидан ўз натижалари билан танишишлари мумкин. Тест синовидан муваффақиятли ўтган талабгорлар ўз сертификатларини my.gov.uz сайти орқали электрон тарзда юклаб оладилар. […]
Тошкент давлат аграр университетига тегишли бўлган талабалар турар жойи қурилиши тўхтатилди. Бу ҳақда, Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси матбуот хизмати маълум қилмоқда. “Nеw Brand House MChJ” томонидан қурилаётган бино 400 талабани турар жой билан таъминлаши кўзда тутилган. Лекин қурилиш жараёнидаги қоидабузарликлар учун инспекция томонидан бир неча маротаба ёзма огоҳлантирилганига […]
Бу ҳолатда сизга иш ҳақи тўланмайди, фақат таътил пули берилиши мумкин. Меҳнат кодексининг 383-моддасига асосан иш берувчи меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқитилаётган, қайта тайёрлашдан ёки малака оширишдан ўтаётган, шунингдек ишлаб чиқариш таълимини ўтаётган ходимларга иш ва ўқишни бирга олиб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиши шарт. Бунда ушбу кодекснинг 385-моддасига […]
Президент раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди. Унда, боғча ва мактаб ёшидаги ногиронлиги бор болаларнинг таълим билан қамрови Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятида энг пастлиги кўрсатиб ўтилди. Республика бўйича бундай болаларни 16,5 минги мактабга, 17,5 минги боғчага бормайди, яна 11 минг бола махсус […]
Таълим кредитига оид барча саволларга қуйида батафсил маълумот олишингиз мумкин. Кредит миқдори қанча? 1-курслар учун бир йиллик контракти миқдоригача ажратилади. Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда таълим кредити тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари […]
Ўқитувчи аттестация тест синовидан ўта олмаса, демак уларни қуйидаги 3 та асосий муаммо кутиб туради: Биринчи муаммо, ўқитувчи аттестациядан ўта олмаган тақдирда ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин. Иккинчи муаммо, агар ўқитувчи аттестациядан ўтмаса, унинг нафақат жамиятдаги балки, мактаб жамоаси олдида ҳам обрўси тушиб боради. Бу […]
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги абитуриентларни Абу Райҳон Беруний университетига ўқишга кириш учун ҳужжат топширмаслик, тўлов шартномасини олмаслик ва ўқиш учун тўловни амалга оширмаслик тавсия этди. Қайд этилишича, олийгоҳнинг № 363695-рақамли лицензияси тизимда юзага келган техник носозлик сабабли хато берилган (автоматик шаклланган) ҳамда бекор қилиш шаклидаги ҳуқуқий таъсир чорани қўллаш тўғрисида Тошкент туманлараро […]
Савол: Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилингандан сўнг, тўлов ўтган ёки ўтмаганлигини қандай билса бўлади? Буни билиш учун Шахсий кабинетга кириб тўлов квитанциясини юклаб кўрилади. Квитанцияда «Тўланди» деган ёзув бўлса, демак тўлов қабул қилинган ҳисобланади. Шунингдек, тўлов қилингунга қадар мурожаат ҳолати қаторида «Тўлов жараёнида» деган ёзув кўриниб туради. Тўлов қилинганидан кейин мурожаат ҳолати «Жараёнда» га ўзгаради.
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган йиғилишда ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғусини кучайтиришда спортчи мураббийларимиз ва ҳарбийларимиз ҳам фаол бўлишлари зарурлиги таъкидланди. Энди мана шу ўқитувчилар Мудофаа вазири томонидан захирадаги ҳарбий хизматчилар таркиби орасидан тайинланиши белгиланди. «Бугун замоннинг ўзи ҳар биримиздан она юрт ҳимоячиси, ватанпарвар бўлишни талаб этмоқда. Бунда айниқса мард ва жасур […]
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 19.11.2024 даги 02-28-1612 сонли 5-6 синфларда «АҲА! Математика» дарсликларини жорий этиш бўйича хатига кўра, умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб бораётган 5-6-синф математика фани ўқитувчилари учун, туманларда белгиланган таянч мактабларидан марказлашган ҳолда ташкил этиш белгиланган. Ушбу янги дарсликлар мазмун-моҳиятини фан мутахассисларига етказиш мақсадида, 2024 йилнинг 21 ноябрь кунидан бошлаб […]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сонли “Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги” низомида олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича сиртқи, махсус сиртқи ва кечки таълим шаклларида ўқитиш тартиби белгиланган. Ушбу низом ҳозир ҳам амалда. Низомнинг еттинчи бандига кўра, сиртқи (махсус сиртқи) таълимда ўқиш муддати: сиртқи […]