Авиация муҳандислиги бўйича Европанинг 3 та университетида ўқиш учун грант

Авиация муҳандислиги бўйича Европанинг 3 та университетида ўқиш учун грант

Иқтидорли талабалар учун барқарор авиация муҳандислиги ва суюқликлар механикаси бўйича грант — TFMASA (Aeronautical Sustainable Applications) тақдим этилади.

 

Дастур авиация соҳасида қайта тикланувчи энергия манбаларини интеграция қилиш ва уларнинг атроф-муҳитга таъсирни ўрганиш каби инновацион хусусиятга эга. У Эрасмус+ дастурининг мақсадларига, хусусан «Атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши» устувор йўналишига мос келади.

 

ТФМАСА бу учта университет томонидан таклиф этиладиган қўшма халқаро магистратура дастури бўлиб, улар қуйидагилар:

 

  • Université de Bordeaux (Франция);
  • BTU Brandenburgische Technische Universität Cottbus (Германия);
  • Louvain (EPL, Бельгия).

 

Дастур авиация ва космик соҳалар учун барқарор ечимларни таклиф қила оладиган, гендер мувозанати яхшироқ таъминланган, юқори малакали муҳандислар ва тадқиқотчиларнинг янги авлодини тайёрлашни мақсад қилган.

 

Талабаларга қуйидаги соҳаси бўйича билим берилади:

 

  • Fluid Mechanics;
  • Materials Science;
  • Aerospace Structures;
  • Energy and Propulsion Systems;
  • Multicultural Engineering Management;
  • Industrial & Academic Mobility.

 

2026-2028 ўқув йили учун бериладиган грант танлов асосида (ёзма ва оғзаки баҳолашларда) энг юқори балл тўплаган номзодларга берилади.

 

Дастур ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

 

Мақбуллик шартлари:

 

  • дастурда барча мамлакат фуқаролари қатнашиши мумкин;
  • инглиз тилини B2 даражада билиш талаб қилинади;
  • номзод бакалавр даражасига эга бўлиши (яъни 180 ECTS га тенг) ёки Миллий қонунчилик ва механика/физика соҳасидаги амалиётларга мувофиқ тан олинган эквивалент даражани кўрсата олиши шарт;
  • юқори академик кўрсаткичларга эга бўлиш керак.

 

Фойдали томонлари

 

  • Дастурда иштирок этиш харажатлари тўлиқ молиялаштирилади;
  • Барча ўқиш ва маъмурий тўловлар тўлаб берилади;
  • Ойига 1,400 евро миқдорида стипендия берилади ва у қуйидагиларни қоплайди:
    • турар жой харажатлари;
    • саёҳат саёҳат харажатлари;
    • материалларга кетадиган харажатлар.
  • Авиация ва космик соҳада инновацияларни бошқариш учун зарур кўникмаларни эгаллаш;
  • Соҳа бўйича етакчи тадқиқотчилардан билим олиш;
  • Франция, Бельгия ва Германияда ўқиш имконияти.

 

Ҳужжат топшириш

 

Дастурда қатнашишни истаганлар ушбу ҳавола орқали ариза топширишлари мумкин.

 

Ариза топшириш мезонлари:

 

  • фақат битта ариза қабул қилинади, тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди;
  • грант асосида ва ўз маблағи ҳисобидан ўқишга топшираётган номзодлар бир хил ариза формасидан фойдаланадилар;
  • белгиланган муддатдан кейин ҳеч қандай ҳужжат қабул қилинмайди;
  • номзодларга аризани сўнгги дақиқага қолдирмаслик тавсия этилади;
  • тўлиқ топширилган ҳужжатлар архивланади ва ошкора ҳамда адолатли тарзда баҳоланади.

 

Талаб этиладиган ҳужжатлар:

 

  • CV (Europass форматида) — университет ёки мактабидаги рейтинг аниқ кўрсатилган бўлиши керак;
  • Мотивацион хат — бир бетдан иборат бўлиб, номзоднинг мақсадлари дастур билан қандай мос келишини тушунтириб бериши лозим;
  • Тавсиянома(лар);
  • Транскрипт ва дипломлар — инглиз ёки француз тилига тасдиқланган (сертификатланган) таржималари билан бирга топширилиши мажбурий;
  • Инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжат (TOEFL/IELTS ва бошқалар) — камида B2 даража талаб этилади.

 

Ариза топшириш жараёни:

 

  1. Ариза топшириш онлайн тарзда  E-Mundus платформасиорқали амалга оширилади (Қоғоз шаклидаги аризалар қабул қилинмайди).
  2. Танлов босқичлари мосликни текшириш (март ойининг бошида), дастлабки саралаш (март ойининг ўрталарида) ва суҳбатларни (март ойининг охирида) ўз ичига олади.

 

Дастурга ҳужжат топшириш учун охирги муддат: 2026 йил 1 март