Лазерлар, плазма ва тезлаткичлар физикаси бўйича Европанинг 4 та университетида ўқиш учун грант дастури — LASCALA (Large Scale Accelerators and Lasers) тақдим этилади.
LASCALA дастури 2 йиллик халқаро магистратура дастури бўлиб, Европада жойлашган 4 та етакчи университетлар ҳамкорлигида ташкил қилинади. Ушбу ҳамкорлик экспертиза доирасини, ўқитувчилар таркибини ҳамда технологик платформаларга кириш имкониятларини кенгайтиради.
Дастурнинг асосий мақсади дунёнинг турли мамлакатларидан келган талабаларни катта аҳамиятга эга соҳаларда етук тадқиқотчи, муҳандис ва менежерлар этиб тайёрлашдан иборат.
Магистратура бўйича қуйидаги ҳамкорликда университетларда таълим берилади:
- Université Paris-Saclay (Франция);
- Sapienza Università di Roma (Италия);
- Universidad de Salamanca (Испания);
- Lund University (Швеция).
Жорий йилги грант 2026–2028 ўқув йиллари учун тақдим этилади ва ўқув йили 2026 йилнинг сентябрь ойининг бошида бошланади.
Маълумот учун: LASCALA дастури тезлаткичлар физикаси, юқори қувватли лазер технологиялари, юқори интенсивликдаги лазер–плазма ўзаро таъсирлари, шунингдек гравитацион тўлқин детекторлари физикаси бўйича илғор экспериментал ва назарий ёндашувларни чуқур ўргатади.
Дастур давомида янги энергия манбалари, тиббий технологиялар ва хавфсизлик учун диагностика усулларининг кўп тармоқли қўлланилишига алоҳида эътибор қаратилади.
Дастур ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Мақбуллик шартлари
- Физика (асосий ёки амалий физика), муҳандислик ва унга яқин йўналишлар (оптика, ядро технологиялари, фотоника ва бошқалар) бўйича бакалавр даражасига эга бўлиш ёки олиш жараёнида бўлиш керак (яъни 180 ECTS кредит тизимига мос равишда);
- Инглиз тилини дастурда қатнашиш даражасида билиш лозим:
- TOEFL (қоғозга асосланган) — 550 ёки ундан юқори;
- TOEFL (компьютерга асосланган) — 213 ёки ундан юқори;
- TOEFL (интернетга асосланган) — 82 ёки ундан юқори;
- IELTS — 6,0 ёки ундан юқори;
- Кембриж сертификатлари: Cambridge English First (FCE), Cambridge English Advanced (CAE) and Cambridge English Proficiency (CPE).
Баҳолаш мезонлари:
- Академик (ва тегишли ҳолларда профессионал) юклама
(ўқув режаси мослиги, баҳолар ва бошқаларни ўз ичига олади) — 50%; - Мотивация ва профессионал лойиҳа — 20%;
- Тавсиянома — 15%;
- Инглиз тилини билиш даражаси — 10%;
- Уюшмалар, тармоқлар ёки шахсий етакчилик ва фаолликни кўрсатувчи бошқа дарсдан ташқари фаолиятларда иштирок этиш — 5%.
Муҳим: PhD талабалари ва PhD даражасига эга номзодлар дастурда қатнашиши мумкин эмас.
Фойдали томонлари
- Ўқиш тўловлари учун йилига ҳамкор давлат талабалари учун 8,000 евро, дастур давлатларидан келган талабалар учун 4,500 евро қопланади ва у қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ҳар бир университетда рўйхатдан ўтиш;
- халқаро суғурта;
- ёзги ва қишки мактаблар;
- зарур бўлганда тил курслари;
- инфратузилмалардан фойдаланиш.
- Европанинг 4 тагача университетида ўқиш;
- Икки ёки бир нечта дипломга эга бўлиш имконияти;
- 6 ойлик илмий-тадқиқот амалиёти олиб борилади;
- Йирик илмий лойиҳаларни бошқариш бўйича ёзги мактаб ва катта миқёсли муассасаларда қишки мактаблар ташкил қилинади.
Муҳим: Номзодлар сафар ва виза харажатларини ҳам ҳисобга олишлари лозим.
Ҳужжат топшириш
Дастурда қатнашишни истаганлар ушбу ҳавола орқали ариза топширишлари мумкин.
Аризалар топширишда мезонлар:
- Барча ҳужжатлар инглиз тилида бўлиши керак;
- Фақат тасдиқланган (сертификатга эга) таржималар қабул қилинади. Инглиз тилига таржима қилинган барча ҳужжатлар ҳужжат асл нусхаси билан бирга топширилиши шарт;
- Француз, швед, итальян ва испан тилларидаги транскриптлар ҳамда дипломлар қабул қилиниши мумкин;
- Ҳужжатларни почта ёки электрон почта орқали юбориш мумкин эмас;
- Тўлиқ бўлмаган аризалар рад этилади.
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
- CV (максимал 2 бет);
- Cover letter (бириктирилган хат);
- Баҳолар ва уларнинг тавсифи;
- Бакалавриат ёки магистратура дипломи/сертификат;
- Тил билиш сертификати;
- Яшашни тасдиқловчи ҳужжат;
- Тавсиянома;
- Тавсиянома берувчининг алоқа маълумотлари.
Эслатма: Ўқитиш тили инглиз тили бўлган муассасаларни битирган номзодлардан тил билиш сертификати сўралмайди.
Қўшимча маълумотлар
- Грант дастурига ариза топшириш учун охирги муддат: 15 февраль, 2026 йил (03:59);
- Ўз-ўзини молиялаштиришга ариза топшириш учун охирги муддат: 1 май, 2026 йил (02:59);
- 2026 йил 15 февралдан 30 апрелгача топширилган барча аризалар ўз-ўзини молиялаштиришга топширилган аризалар сифатида кўриб чиқилади;
- Натижалар 2026 йил март ойининг ўрталарида эълон қилинади.
Қуйидаги ижтимоий тармоқлар орқали қўшимча маълумот олиш мумкин:
