Vienna BioCenter ёзги мактаби — Австриянинг пойтахти Вена шаҳрида жойлашган Vienna BioCenter тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган бўлиб, бакалавр ва магистратура босқичида Лифе Сcиэнcэс, яъни ҳаёт ҳақидаги фанлар йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун барча харажатлар тўлиқ молиялаштирилувчи 9 ҳафталик дастурни таклиф этади.
Вена Биоcэнтер ёзги мактаби тахминан 20 нафар бакалавр ва магистратура талабаларига етакчи тадқиқотчилар билан илмий изланиш олиб бориш учун катта имконият тақдим этади.
Дастур давомида ҳар бир талаба ўзига бириктирилган профессор-ўқитувчилар билан биргаликда молекуляр биология, неврология, иммунология, биоинформатика, ДНК биологияси, илдиз ҳужайралари ва биокимё каби йўналишларда турли илмий иш ва тадқиқотлар олиб боради.
Бундан ташқари, 2 кунлик Вена ташқарисига илмий саёҳат уюштирилади. Саёҳат давомида илмий машғулот ва ижтимоий тадбирлар ташкилланади. Дастур сўнггида илмий симпозиум бўлиб ўтади ва бунда ҳар бир изланувчилар ўз тадқиқотлари ҳақида қисқа тақдимот тайёрлашади.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан сараланган энг яхши тақдимотчилар пул мукофоти билан тақдирланадилар. Аввалги йилларда ушбу мукофотни қўлга киритганлар ҳақида ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Қолаверса, дастурга қабул қилинган талабалар бепул турар жой, стипендия, жамоат транспортидан фойдаланиш ва бошқа имкониятларга эга бўлади. Сафар харажатлари ҳам дастур томонидан молиялаштирилади.
Дастур ҳар йили июнь ойининг сўнгги жумасида бошланиб, август ойининг сўнгги жумасигача давом этади. Шундай қилиб, 2026 йилнинг 1 июлдан 31 августгача давом этиши кутилмоқда.
Дастур ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олиш мумкин.
Мақбуллик шартлари
Дастурга қабул қилиниш учун номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
- Номзод 2026 йил 30 июнь ҳолатига кўра, Ҳаётий фанларга (Life Science) оид йўналишларда бакалавр босқичининг камида 2-курсини тугатган ёки магистратурада ўқиётган бўлиши керак;
- 3 ойлик тадқиқот тажрибасига эга бўлиши керак;
- Юқори академик кўрсаткичга эга бўлиши керак;
- Инглиз тилини яхши билиши лозим;
- Ҳозирги пайтда университетда ўқиётганлигини, агар иложи бўлса, келаси йил ҳам ўқишини тасдиқловчи ҳужжат тақдим эта олиши керак.
Талаблар ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Фойдали томонлари
Дастурга қабул қилинган талабалар қуйидаги имтиёзларга эга бўлади:
- Дастурда қатнашиш берул;
- Талабалар 1,400 евролик стипендия билан таъминланади;
- Бепул турар жой ва тиббий суғуртага эга бўлади;
- Дастур давомида Вена шаҳри ичида жамоат транспортидан бепул фойдаланиш учун йўл чиптаси берилади;
- Австрияга бориш ва ўз юртига қайтиш харажатлари қопланади;
- Кўплаб ижтимоий тадбирларда бепул иштирок этишлари мумкин.
Дастурнинг манфаатли томонлари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Ҳужжат топшириш
Дастурга ариза тошириш учун ушбу ҳавола орқали ариза шаклини тўлдириш керак.
Керакли ҳужжатлар:
- Ҳозирда ўқиётганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
- Сўнгги ўқув йилида ўқиган фанлари ва олган баҳолари рўйхати;
- Келаси йили университетда ўқиётган бўлишини тасдиқловчи ҳужжат. Агар мавжуд бўлмаса, кейинги йил қайси дастур учун ариза топширмоқчилиги айтиб ўтилган шахсий баёнот;
- Тил сертификати (ихтиёрий).
Эслатма: барча ҳужжатлар инглиз ёки немис тилида тақдим этилиши лозим.
Дастур ҳақида энг кўп берилган саволлар ва уларнинг жавоблари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
