АҚШда тўлиқ молиялаштириладиган 3 ҳафталик ёзги тренинг дастури

АҚШда тўлиқ молиялаштириладиган 3 ҳафталик ёзги тренинг дастури

Hansen Leadership Institute(HLI)  – бу бутун дунё бўйлаб етакчилик қобилиятига эга илғор салоҳиятли талабалар учун АҚШда бўлиб ўтувчи 3 ҳафталик интенсив ёзги тренинг дастури. Барча харажатлар Фред Ж. Ҳансен жамғармаси томонидан қопланади.

 

Дастур 2026 йил 1-22 июльда бўлиб ўтади. Барча 20-25 ёшдаги етакчи талабалар иштирок этиши мумкин.

 

Тренинг дастури давомида қуйидаги мавзуларга урғу берилади:

 

  • Етакчилик (Leadership);
  • Низоларни ҳал қилиш(Mediation & Conflict Resolution);
  • Халқаро ҳамкорлик(International Cooperation).

 

Дастур самарали, ахлоқий ва истиқболли етакчилик тамойиллари, амалиётлари ва психологияси бўйича тренинглар асосида олиб борилади. Шунингдек, интенсив тренинглар давомида иштирокчилар ҳар хил қарашларга эга турли миллат ва давлат вакиллари билан фикр алмашиш, инсон ҳуқуқлари бўйича юқори малакали мутахассислар билан учрашиш имкониятига эга бўлади. Иштирокчилар дастурни тамомлагандан сўнг дастур битирувчиларининг халқаро жамияти аъзоси бўлиши мумкин.

 

Дастур ҳақида батафсил расмий сайт орқали маълумот олиш мумкин.

 

Мақбуллик шартлари

 

Дастур талаблари:

 

  • Бакалавр даражасининг камида 2 йилини тамомлаган ёки халқаро муносабатлар, дипломатия, халқаро иқтисодий ривожланиш ва бошқа тегишли соҳалардаги магистратура, ПҳД талабаси бўлиши лозим;
  • Дастур бошланган вақтда 20-25 ёшда бўлиши керак;
  • Дарсдан ташқари ижтимоий ҳаётда етакчилик салоҳиятини намойиш этган бўлиши керак;
  • Академик маслаҳатчи номзоднинг инглиз тилини билишини ёзма равишда тасдиқлаши керак;
  • АҚШга ҳали бирор марта ташриф буюрмаганларга устунлик берилади.

 

Дастур талаблари ва шартлари ҳақида батафсил расмий сайт орқали маълумот олиш мумкин.

 

Фойдали томонлари

 

Дастур Фред Ж. Ҳансен жамғармаси томонидан тўлиқ молиялаштирилади:

 

  • Халқаро авиачипталар;
  • Турар-жой харажатлари;
  • Бошқа дастурга оид тўловлар.

 

Ҳужжат топшириш

 

Ҳужжат топшириш жараёни:

 

  1. Онлайн тарзда расмий сайтда аккаунт очилади;
  2. Керакли маълумотлар ва ҳужжатлар онлайн аризада тақдим этилади.

 

Айрим керакли ҳужжатлар:

 

  • Мотивацион хат (650 сўздан ошмаслиги лозим);
  • Университет баҳолари(транскрипт);
  • 2та тавсиянома: битта академик ва битта ижтимоий ёки нодавлат ташкилот томонидан бўлиши лозим. Тавсиянома тақдим этувчи шахсларга эмаил орқали махсус сўровнома юборилади. Улар тўлдирилган сўровнома ва тавсия хатини ўзлари юбориши керак.

 

Ҳужжат топшириш жараёни ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

Қўшимча маълумотлар

 

Дастурга қабул қилинган номзодларга 2026 йил март ойида хабар берилади.

 

Тез-тез сўраладиган саволлар бўлими — FAQs.

 

Ушбу ҳаволалар орқали Ўзбекистонлик дастур ғолиблари ҳақидаги маълумот билан танишиб чиқиш мумкин:

 

  1. Даря Ан — 2018 йил;
  2. Бекҳруз Кҳаликов — 2013 йил;
  3. Фаррукҳ Кҳаликов — 2009 йил.