Ўқитувчилар учун АҚШда тўлиқ молиялаштириладиган бир ярим ойлик амалиёт — Fulbright TEA дастури

Ўқитувчилар учун АҚШда тўлиқ молиялаштириладиган бир ярим ойлик амалиёт —  Fulbright TEA дастури

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари учун АҚШда 6 ҳафта давомида амалиёт ўташ имкониятини тақдим этувчи The 2026-2027 Fulbright Teaching Excellence and Achievement (TEA) Program дастурини эълон қилади.

 

Дастурда ўрта мактаб, жумладан, академик лицей ва коллежда тўлиқ ставкада инглиз тили, математика, табиий ижтимоий фанлар, тарих, ҳуқуқ, глобал тадқиқотлар, медиа тадқиқотлари, журналистика ва коммуникация каби фанлар бўйича дарс берувчи ўқитувчилар иштирок этиши мумкин.

 

Дастур 2027 йил январь ёки сентябрь ойида бошланади ва қабул қилинган иштирокчилар 6 ҳафта давомида АҚШнинг нуфузли таълим муассасаларида махсус ташкил этиладиган семинар ва дарсларда иштирок этадилар. Дастур давомида янги ўқитиш методологиялари, мазмунга асосланган таълим, дарсни режалаштириш ва ўқитувчилар учун таълим технологиясини ўқитишга қаратилган умумий академик семинарлар тақдим этилади. Қўшимча амалиёт зарур бўлган ўқитувчиларга инглиз тилини интенсив ўқитиш таклиф этилади. Дастур давомида иштирокчиларга керакли маслаҳат ва ёрдам кўрсатилади.

 

Ўқитувчилар танлов асосида танланган университетга жойлаштирилади. Дастурда медиа саводхонлиги ва танқидий фикрлашга қаратилган мазмунга оид курс ишлари киради. Шунингдек, дастур иштирокчилари мезбон университет яқинидаги АҚШ ўрта мактабида инглиз тили, ижтимоий фанлар, тарих, фуқаролик, алоқа, журналистика, математика ёки табиий фанлар бўйича америкалик ҳамкор ўқитувчи билан камида 40 соатлик амалиёт ўтайдилар. Дастур давомида қатнашчи ўқитувчилар Америка маданияти билан яқиндан танишади, уларга дарсларда фойдаланиш мумкин бўлган амалий манбалар топиш ва медиа саводхонлиги бўйича тренинглар ташкил этишда керакли маслаҳат ва ёрдам кўрсатилади.

 

Дастурни муваффақиятли тамомлаган ўқитувчилар керакли ўқув материаллари тайёрлаш, бошқа ўқитувчилар учун тренинглар ташкиллаш, шу билан бирга, АҚШ ва Ўзбекистон мактаблари ўртасида ҳамкорлик лойиҳаларини йўлга қўйиш учун кичик грантларга ариза топшириш имкониятига эга бўладилар.

 

Дастурга қабул қилинган иштирокчиларнинг барча харажатлари ташкилот томонидан тўлиқ молиялаштирилади.

 

Мақбуллик шартлари

 

Дастурда ўрта мактаб, жумладан, академик лицей ва коллежда тўлиқ ставкада инглиз тили, математика, табиий ижтимоий фанлар, тарих, ҳуқуқ, глобал тадқиқотлар, медиа тадқиқотлари, журналистика ва коммуникация бўйича дарс берувчи ўқитувчилар иштирок этиши мумкин. Ушбу таълим муассасаси асосан маҳаллий аҳолига хизмат қилиши керак;

 

Бакалавр даражасига ва дастур бошлангунга қадар камида тўлиқ 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим;

 

Инглиз тилини яхши билиши керак. TOEFL 45-46 талаб этилади. Лекин номзодлар ариза топшираётганда TOEFL сертификатини кўрсатишлари шарт эмас. Сараланган ярим финалчилар учун махсус TOEFL имтиҳони 2026 йил май ойида ташкил этилади;

 

Дастур якунлангандан сўнг ўқитувчилар дарс беришни давом эттиришлари шарт;

 

Ариза топшираётганда Ўзбекистонда истиқомат қилаётган бўлиши лозим;

 

Таълим вазирлигининг вакиллари ёки мансабдор шахслари, инглиз тили бўйича хусусий репетиторлар ва асосан чет элликларга хизмат кўрсатадиган мактабларнинг ўқитувчилари ушбу дастурда қатнаша олмайди;

 

Сўнгги уч йил ичида Study of the United States Institutes (SUSI) ёки International Visitor Leadership Program (IVLP) каби алмашинув дастурларида иштирок этганлар Fulbrayt TEA дастурига ариза топшира олмайди. Лекин Onlayn Professional English Network (OPEN) онлайн курслари ёки Massive Open Online Courses (MOOCs) каби онлайн дастурларда иштирок этганлар бу дастурда ҳам қатнашишлари мумкин.

 

Муҳим: ушбу дастурда бошқа АҚШ томонидан ташкил этилган дастурлар, жумладан, Фулбригҳт дастурларида қатнашмаган номзодларга устунлик берилади.

 

Эслатма: Ўрта таълим муассасаси ўқитувчилари дейилганда, тахминан, 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўқувчиларга хизмат кўрсатадиган ўрта мактаб, жумладан коллеж ва академик лицей ўқитувчилари назарда тутилган. Номзод қўшимча равишда ундан катта ёки кичик ёшдаги синфларга дарс берган тақдирда ўрта мактаб ўқувчиларига бераётган дарси умумий дарсларнинг 50% идан кўпроғини ташкил этиши керак.

 

Дастур талаблари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

Фойдали томонлари

 

Дастурга қабул қилинган номзодлар қуйидаги имтиёзларга эга бўлади:

 

– АҚШга бориш-келиш харажатлари тўлиқ қопланади;

 

-Бепул турар жой ва озиқ-овқат билан таъминланади;

 

– Тиббий суғурта харажатлари молиялаштирилади;

 

– J-1 визаси олишда кўмаклашилади;

 

– АҚШга жўнашдан олдин Ўзбекистонда сафар олди керакли маълумотлар берилади;

 

– Ушбу академик дастурда иштирок этиш тўлови молиялаштирилади;

 

– Иштирокчилар АҚШдаги мезбон муассаса томонидан кутиб олинади;

 

– Агар зарур бўлса, педагогик амалиёт ўталадиган мактабга қатнаш учун ички транспорт харажатлари қопланади;

 

– Қўшимча харажатлар учун кунлик стипендияга эга бўлади;

 

– Китоб, ўқув қўлланмалари ва касбий ривожланиш учун қўшимча маблағ ажратилади;

 

– Дастур якунида Вашингтонда ўтказиладиган тадбирда иштирок этиш имкониятига эга бўлади;

 

– Дастурни муваффақиятли тамомлаган иштирокчилар кичик грантларга ариза топшириш имкониятига эга бўлиши мумкин.

 

Дастур манфаатли жиҳатлари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

Ҳужжат топшириш

 

Дастурда иштирок этиш учун номзодлар қуйидаги амалларни бажариши лозим:

 

– Аввал онлайн рўйхатдан ўтишлари ва шахсий профиль очишлари керак;

 

– Керакли маълумотларни тўлдириш ва ариза топширишни якунлаш лозим.

 

Керакли ҳужжатлар:

 

– CV;

 

– Паспорт нусхаси;

 

– Шахсий фотосурат;

 

– Тавсиянома;

 

– Дастурда иштирок этиш учун директор номидан рухсатнома ва бошқалар.

 

Дастурга ариза топшириш йўриқномаси билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин.

 

Расмий ҳаволаҲужжат топшириш

Қўшимча маълумотлар

 

Тўлиқ бўлмаган ариза шакли қабул қилинмайди;

 

Тавсияномалар мактаб раҳбари томонидан берилиши, бошқа тилда бўлган тақдирда инглиз тилига таржима қилиниши шарт;

 

Дастурда иштирок этиш рухсатномаси мактаб директори томонидан берилиши керак;

 

Fulbright TEA ташкилоти аризага киритилган барча маълумотларни текшириш ҳуқуқига эга. Агар номувофиқлик мавжуд бўлса ёки маълумотлар нотўғри эканлиги аниқланса, ариза дарҳол ҳақиқий эмас деб топилади ва аризачи номақбул деб топилади.

 

Қўшимча савол ва мурожаатлар Fulbright TEA мавзуси билан TashkentEnglish@state.gov манзилига юборилиши лозим.

 

Тел: (+998-78) 120-5450; (+998-78) 140-25-93