Швецияда магистратура босқичини грант асосида ўқиш имконияти — Uppsala University Global Scholarship

Швецияда магистратура босқичини грант асосида ўқиш имконияти — Uppsala University Global Scholarship

Uppsala университети ҳар йили мазкур университетда магистратура босқичини ўқиш истагида ҳужжат топширган халқаро талабаларга университет контракт тўловини тўлиқ қоплайдиган ҳолда ўқиш имконини берувчи Uppsala University Global Scholarship дастурини таклиф этади.

 

Мазкур грант дастури Уппсала университетида бепул таҳсил олиш имконини беради (грант университет контракт тўловини тўлиқ молиялаштиришга қаратилган). Грант халқаро талабалар учун ажратилган.

 

Грант дастури ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали билиб олиш мумин.

 

Мақбуллик шартлари:

 

  • дастур иштирокчиси Европа Иттифоқи/Европа Иқтисодий Зонаси ва Швейцария давлати фуқароси бўлмаслиги керак;
  • номзод ўз академик қобилиятини намойиш эта олиши ва таълимга бўлган қизиқишини кўрсата олиши керак;
  • университет қабул муддати тугашидан олдин магистратура босқичига ҳужжат топширган бўлиши ва унинг қабул талабларига тўғри келиши керак.

 

Уппсала Университети грант дастури номзоднинг қобилияти, академик ютуқларига қараб ғолибликни белгилайди. Мазкур грант дастурларининг бош мақсади академик қобилиятини намойиш эта оладиган ва таълимга бўлган қизиқишини кўрсата оладиган қобилиятли талабаларга имконият бериш.

 

Номзод эришган академик ютуқлар университядмиссионс.се сайтидаги магистратура ёки бакалавр дастури учун ҳужжат топшириш жараёнида топширилган ҳужжатлар орқали аниқланади. Грант дастури саралаш комиссияси томонидан ғолибликни белгилашда номзод грант учун онлайн ариза топшириш жараёнида ёзган мотивацион хатга ҳам эътибор берилади. Молиявий эҳтиёжманд бўлиш дастур ғолиби бўлишда муҳим омил ҳисобланмайди.

 

Эслатма: Ариза топшириш тўлови ва талаб этилган барча ҳужжатлар қабул муддати тугашидан олдин Университет қабул комиссияси томонидан қабул қилинган бўлиши керак.

 

Грант дастури мақбуллик шартлари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали билиб олиш мумкин.

 

Ўқув контракт тўлови тўлиқ 100% қопланади.

 

Эслатма: ушбу дастур яшаш харажатларини ўз ичига олмайди.

 

Ҳужжат топшириш

 

Uppsala University Global Scholarship дастурига ариза топшириш истагида бўлган номзодлар икки босқичдан иборат шаклда ҳужжат топшириши керак.

 

1-босқич: Магистратура дастурига ҳужжат топшириш

 

  • Номзод Уппсала университети магистратура босқичида ўқиш учун ушбу сайтда келтирилган ўқув дастурларидан бирини танлаб ариза топшириши керак;
  • 2026 йил кузги семестрда бошланадиган дастурлар учун 2025 йил 16 октябрдан 2026 йил 15 январгача бўлган муддатда онлайн ариза топшириш талаб этилади;
  • Аризалар ушбу сайтда топширилганидан сўнг, аризачига саккиз рақамдан иборат шахсий ариза рақами тақдим этилади. Грант дастурига ариза топширишда ушбу рақам керак бўлишини инобатга олиб, ариза рақамини сақлаб қўйиш талаб этилади.

 

Эслатма: Агар номзоднинг аризаси ушбу сайтда қабул муддатидан кечикиб топширилган деб топилса, у ҳолда номзод Uppsala University Scholarship дастурига ҳужжат топшира олмайди.

 

Магистратура дастурига ариза топшириш ҳақида батафсил ушбу ҳаволадан билиб олиш мумкин.

 

2-босқич: Грант дастурига онлайн ариза топшириш.

 

Ўқув дастури учун (магистратура босқичи назарда тутилмоқда) ариза топшириш муддати тугагандан сўнг, Uppsala University Global Scholarship дастури учун ариза топшириш жараёни бошланади. Таъкидлаш керакки, Уппсала университетида таҳсил олиш учун ва университет таклиф этадиган грантлар учун ариза топшириш икки хил жараён ҳисобланиб, ҳар бирига алоҳида шаклда ариза топшириш талаб этилади.

 

2025 йил 16 январдан 2 февралгача бўлган муддатда Uppsala University Global Scholarship дастурига онлайн шаклда ариза топшириш мумкин.

 

Uppsala University Global Scholarship дастурига онлайн аризани тўлдириш мобайнида номзоддан ҳеч қандай ҳужжат топшириши сўралмайди. Ариза шаклида қуйидаги маълумотларни киритиш талаб этилади:

 

  • шахсга оид маълумотлар;
  • номзод биринчи танлов сифатида танлаган магистратура босқичи дастури;
  • ушбу сайтда берилган махсус ариза рақами;
  • қайси грант дастурига ариза топшираётганлиги;
  • нима учун ушбу грант ғолиби бўлишга муносиб эканлигини ифодалаб берадиган мотивацион хат. Шуни айтиш муҳимки, номзод ёзган мотивацион хат 350 сўздан ошмаслиги ва грант дастурида келтирилган талабларга жавоб бериши керак.

 

Мақбуллик шартларига (элигибилитй cритериа)га тўла мос келган номзод Уппсала Университети таклиф этадиган бир нечта грантларга ариза топшириши мумкин. Аммо ёдда сақлаш керакки, номзод топширган грант дастурларидан фақатгина биттасининг ғолиби бўла олади.

 

Uppsala Университети грант дастурларига ариза топшириш бепул ҳисобланади, лекин университетнинг ушбу сайтидаги ўқув дастурларига (бакалавр ёки магистратура) ҳужжат топширишда ариза топшириш тўлови мавжуд.

 

Грант дастури қабул комиссияси кечикиб топширилган аризаларни қабул қилмаслигини инобатга олиб, номзоддан грант дастурига ариза топширишда белгиланган қабул муддатларига аҳамият бериши ва ўз вақтида топшириши сўралади.

 

Эслатма: Агар номзод қуйидаги талабларга тўғри келмаса, грант дастурига ариза топшириши тавсия этилмайди:

 

  • Уппсала Университетига қабул қилиниш талабларига жавоб бермаса;
  • ушбу сайтда келтирилган ўқув дастурларидан бирини биринчи танлов сифатида танлаб ариза топширмаган бўлса.

 

Грант дастурига ариза топшириш ҳақида батафсил ушбу ҳавола билиб олиш мумкин.