Туркиянинг Истанбул шаҳрида барча харажатлари қопланадиган халқаро дастури

Туркиянинг Истанбул шаҳрида барча харажатлари қопланадиган халқаро дастури

The Future Leaders Assembly Turkey 2026 дастури бу 2026 йил 25-28 февраль кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашув бўлиб, ушбу дастур бутун дунё бўйлаб ёш етакчилар, сиёсатчилар, тадбиркорлар, фаоллар, ўқитувчилар ва талабаларни ўз ичига олган фаол иштирокчилар гуруҳини бирлаштиришга қаратилган.

 

Конференция доирасида қуйидаги масалаларга урғу берилади:

 

  • Youth Empowerment (Ёшларни қўллаб-қувватлаш);
  • Fostering Innovation (Инновацияни ривожлантириш);
  • Building Global Networks (Глобал алоқаларни шакллантириш);
  • Promoting Sustainable Development (Барқарор ривожланишни рағбатлантириш).

 

Конференцияда уч категория бўйича иштирок этиш мумкин:

 

  1. Fully Funded Application (харажатлари тўлиқ қопланади – 20 ўрин);
  2. Self-Funded Application (харажатлари қопланмайди – 50 ўрин);
  3. Partial Funded Application (харажатлари қисман қопланади – 30 ўрин).

 

Дастурга аризалар 2025 йил 15 декабргача қабул қилинади. Дастур ҳақида ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олиш мумкин.

 

Мақбуллик шартлари

 

Дастурда қатнашиш учун қуйидаги талаблар мавжуд:

 

  • Барча давлат фуқаролари қатнашишлари мумкин;
  • 15-50 ёш оралиғида бўлиш керак;
  • Ўз жамияти ва дунёнинг барқарор ривожланиши бўйича ўзларининг фикрлари ва ғоялари билан ажралиб турадиган етакчи номзодлар дастурга ариза топширишлари мумкин;
  • Саралаш жараёнида номзодларнинг етакчилик қобилияти, карьераси, амалга оширган ишлари, мақсадлари ва барқарор келажак бўйича фикрларига алоҳида эътибор қаратилади;
  • Дастур инглиз тилида олиб борилгани учун оғзаки ва ёзма инглиз тилини билиш талаб қилинади.

 

Дастур талаблари ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олиш мумкин.

 

Фойдали томонлари

 

Тўлиқ грант (Fully Funded) категориясига қабул қилинган иштирокчилар қуйидаги имкониятларга эга бўлади:

 

  • Авиачипта харажатлари қопланади;
  • Турар-жой ва овқатланиш билан таъминланади;
  • Истанбул бўйлаб маданий саёҳат қилиш имкони;
  • Конференция материалларини тўлиқ қўлга кирита олиш имкони мавжуд бўлади.

 

Қисман молиялаштириладиган (Partial Funded):

 

  • Турар-жой ва овқатланиш билан таъминланади;
  • Истанбул бўйлаб маданий саёҳат қилиш имкони;
  • Конференция материалларини тўлиқ қўлга кирита олиш имкони мавжуд бўлади.

 

Ўз ҳисобидан молиялаштириладиган (Self-Funded) категорияси ($449):

 

  • Турар-жой ва овқатланиш билан таъминланади;
  • Истанбул бўйлаб маданий саёҳат қилиш имкони;
  • Конференция материалларини тўлиқ қўлга кирита олиш имкони мавжуд бўлади.

 

Forum Access Pass категорияси ($149):

 

  • Озиқ-овқат билан таъминланади;
  • Истанбул бўйлаб маданий саёҳат қилиш имкони;
  • Конференция материалларини тўлиқ қўлга кирита олиш имкони мавжуд бўлади.

 

Дастурнинг фойдали жиҳатлари ҳақида ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

 

Ҳужжат топшириш

 

Дастурга уч категория бўйича ариза топшириш мумкин:

 

  1. Fully Funded Application (Харажатлари тўлиқ қопланади – 20 ўрин);
  2. Self-Funded Application (Харажатлари қопланмайди – 50 ўрин);
  3. Partial Funded Application (Харажатлари қисман қопланади – 30 ўрин).

 

Дастурга қабул жараёни 2025 йил 15 декабрьгача давом этади.

 

Fully Funded Application категориясига ушбу ҳавола орқали ариза топшириш мумкин. (Ариза бадали $11,99);

 

Self-Funded Application категориясига ушбу ҳавола орқали ариза топшириш мумкин. (Ариза бадали $11,99);

 

Partial Funded Application категориясига ушбу ҳавола орқали ариза топшириш мумкин. ($449 тўлов қилиш керак);

 

Forum Access Pass категориясига ушбу ҳавола орқали топшириш мумкин. ($149 тўлов қилиш керак).