Финландияда жойлашган Aalto Ilmiy instituti (AScI) бакалавр ва магистратура талабаларига ўн икки ҳафталик ҳақ тўланувчи ёзги амалиёт дастурини тақдим қилади.
АScI ташаббусининг асосий мақсадларидан бири сифат, талабгорларни халқаро миқёсга олиб чиқиш ва ҳамкорлик саналиб, илғор потенциалга эга бўлган янги фанлараро тадқиқот йўналишларини ўрганиш учун платформа ва воситаларни тақдим этиш орқали Аалтода тадқиқот мукаммаллигини янгилашни қўллаб-қувватлайди. Дастурга қабул қилинган иштирокчилар мезбон бўлим томонидан тадқиқотчи ёрдамчи сифатида ишга олинади ва €2000 ойлик билан таъминланадилар.
Талабалар қуйидаги факультетлардан бирида амалиёт ўтайдилар:
- Фан;
- Муҳандислик;
- Электр муҳандислиги.
Муҳим: Амалиёт олиб бориш мумкин бўлган лойиҳалар рўйхати эълон қилинди. У ҳақида бу ерда батафсил ўқиш мумкин.
Дастур ҳақида умумий маълумотни ушбу ҳаволадан ўқиш мумкин.
Мақбуллик шартлари
- Номзодлар бакалавр босқичида ўқиётган бўлиши ёки магистратура талабаси бўлиши:
- Амалиёт мавзусига мос академик билимга эга бўлиши;
- Инглиз тилини яхши билиши.
Дастур ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил танишиб чиқиш мумкин.
Фойдали томонлари
- Талабалар ўзларининг мезбонлик бўлими томонидан тадқиқотчи ёрдамчи сифатида ишга олинади. Яшаш ва турар-жой харажатлари учун етарли миқдорда маош тўланади. Ойлик маош – мин. €2000 (бакалавр учун; магистратурага бундан ҳам кўпроқ);
- Бир марталик сафар харажатлари учун тўлов – €800 (Европадан ташқаридагилар учун);
- Дастур давомида талабалар ижтимоий тадбирлар, кунлик саёҳатлар, семинарларга, доимий тушликдаги йиғилишларга қатнашиш имкониятига эга бўлишади.
Ҳужжат топшириш
Ҳужжатлар ушбу ҳавола орқали топширилади.
Ҳужжат топширишда қуйидагилар сўралади:
- Университет диплом иловаси (агар диплом иловаси инглиз тилида бўлмаса илованинг асл нусхаси билан бирга инглиз тилидаги таржимаси билан бирга топшириш сўралади);
- Мотивацион хат;
- CV;
- Тавсиянома;
- Инглиз тилини билишни тасдиқловчи тил сертификати (мажбурий эмас).
Ҳужжатларга қўйилган талаблар билан батафсил бу ерда танишиб чиқиш тавсия этилади. Ҳужжат топшириш жараёни ҳақида батафсил бу ерда.
Эслатма: Дастурга 2026 йил 7 январдан бошлаб ҳужжат топшириш мумкин.
Интервью ўтказиш санаси 2026 йилнинг февраль ойида, амалиёт бўлимларидан қабул қилинганини тасдиқлаш хати март ойи ўрталарида эълон қилинади. Амалиёт дастури июнь август (12 ҳафта) ойларида бўлиб ўтади.
