Camp Rising Sun — бу дунё бўйлаб барча мамлакатлардан 15-16 ёшдаги болалар учун АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида жойлашган ёзги оромгоҳ. Дастур 4 ҳафта давом этади.
Қатнашчиларга ўзлари билан олиб келиш керак бўлган нарсалар рўйхати тақдим этилади. Бундан ташқари, кийим-кечак, чойшаб, қўл соати, ёритгич ҳамда оила аъзоларига ёки дўстларига хат ёзиш учун конверт ва почта маркалари олиб келиш тавсия этилади.
Номзодлар аэропортдан олиб кетилади. Дастурда қатнашиш мутлақо бепул бўлиб, эҳтиёж бўлса, номзодларнинг саёҳат харажатлари ҳам тўлиқ қопланади.
Дастур ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Мақбуллик шартлари
- Номзод 15-16 ёшда бўлиши керак (2009 йил 28 августдан 2011 йил 28 июнгача туғилган);
- Иштирокчилар дастур давомида тўлиқ 4 ҳафта давомида шахсан қатнашишлари керак;
- Номзодлар инглиз тилида гапира олишлари зарур;
- Номзодлар ақлан ва жисмонан соғлом бўлишлари ва дастур бошлангунга қадар CОVID-19 га қарши эмланишлари ва эмланиш тўғрисидаги далолатномага эга бўлишлари керак.
Дастур мақбуллик шартлари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Фойдали томонлари
- Дастурда қатнашиш мутлақо бепул;
- Барча харажатлар, шу жумладан Нью Йоркга бориш-келиш харажатлари, тўлиқ қопланади;
- Иштирокчиларнинг овқат бўйича талаблари инобатга олинади.
Ҳужжат топшириш
Дастурга ариза топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар керак:
- Тўлдирилган ариза шакли;
- Тавсиянома (бу ҳужжат номзоднинг оила аъзолари томонидан берилмаслиги керак) ва у дастурнинг сўнгги муддатига қадар топширилиши зарур.
Дастурга ушбу ҳавола орқали ҳужжат топшириш мумкин.
Дастурга ариза топширишнинг сўнгги муддати: 2025 йил 15 декабрь.
Номзодлар қуйидаги даврлардан бирини танлашлари керак:
- Ўғил болалар: 28 июндан 25 июлгача;
- Қиз болалар: 31 июлдан 27 августгача.
Қабул қилинган номзодлар учун интервьюлар 2025 йилнинг январь/март ойларида ўтказилади.
Энг кўп берилган саволлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
