Helmut Veith стипендияси ҳар йили Ахборот технологиялари бўйича истеъдодли ва қобилиятли хотин-қизларни Вена технология университетида магистратура босқичини бепул давом эттириш имкониятини берувчи дастур ҳисобланади.
Номзодлар Вена технология университетида Computer Science йўналишининг инглиз тилида олиб бориладиган магистратура курсида ўқиш истагига эга бўлиш билан бирга австриялик олим Helmut Veith ишлаган соҳаларнинг камида биттаси бўйича математик ва технологик билимга эга бўлиши лозим.
Дастур қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
- Master in Logic and Computation
- Master in Business Informatics
- Master in Computer Engineering (Technische Informatik)
- Master in Data Science
- Master in Media and Human-Centered Computing
Номзодлардан кучли математик билим ва қуйидаги соҳаларга қизиқиш сўралади:
- Logic in Computer Science
- Formal Methods and Verification
- Foundations of Artificial Intelligence
- Algorithms and Complexity
- TheoryComputer Security
Мақбуллик шартлари
Номзодлар:
- Бакалавр босқичини Computer science ёки математика/технология соҳаси бўйича якунлаган аёл ва қизлар бўлиши;
- Кучли математик ва техник салоҳият;
- Инглиз тилини яхши билиш;
Мақбуллик шартлари ҳақида батафсил маълумот ушбу ҳаволада ўқиш мумкин.
Фойдали томонлари
- Вена технология университетида магистратура босқичида ўқиш учун контракт тўловидан озод қилинади;
- 2 йил давомида йилига €7,000 стипендия билан таъминланади.
Ҳужжат топшириш
Дастурга ушбу ҳавола орқали ҳужжат топшириш мумкин.
Ариза топширишда қуйидаги ҳужжатлар сўралади:
- Cover letter (аризачи ҳужжат топшираётган дастур ва унга тегишли ҳисобланган жиҳатлар тасвирланган хат);
- CV (Таржимайи ҳол);
- Мотивацион хат (нега бу дастурга ариза топшираётгани, нега ушбу стипендия кераклиги, факультетнинг қайси гуруҳи билан магистратура босқичини ўқимоқчили ва сабаблари келтирилган хат);
- Университет имтиҳон баҳолари;
- Бакалавр дилпоми ёки тегишли сертификатлар ( агар бакалавр босқичининг сўнгги йили якунланмаган бўлса, университетнинг муҳри ва масъул шахс имзоси туширилган ўқиётганлик ҳақида маълумотнома;
- 2 нафар тавсия берувчи шахслар (refree)нинг контакт маълумотлари;
- Инглиз тилини билиш даражаси сертификати ( ТОEFL ёки муқобил сертификатлар);
- Паспорт нусхаси.
Ҳужжат топшириш жараёни ҳақида батафсил ушбу ҳаволада «Application Process» бўлимида танишишингиз мумкин.
Дастур иштирокчилари ўқиш давомида яхши натижалар кўрсатишлари керак, яъни магистратура босқичи бошланганидан буён ўртача ҳар бир курс учун тегишли ўқув дастуридан камида 25 ECTS кредити (охирги муддат – қишки семестер учун 30 апрель;
– ёзги семестер учун 30 ноябрь) ва камида ўрта ҳисобда 1,5 даражада баҳолар олиши лозим. Акс ҳолда, стипендия бекор қилиниши мумкин. Стипендия соҳиблари ўқиш давомида Австрияда истиқомат қилишлари керак.
