TASS 2026: Иқтидорли мактаб ўқувчилари учун АҚШда 6 ҳафталик бепул ёзги дастур

TASS 2026: Иқтидорли мактаб ўқувчилари учун АҚШда 6 ҳафталик бепул ёзги дастур

Иқтидорли мактаб ўқувчилари учун АҚШда барча харажатлари қопланадиган 6 ҳафталик ёзги дастур — TASS 2026 (Telluride Association Summer Seminar) эълон қилинди.

 

Мазкур дастур истиқболли ёшларни танқидий фикрлаш, демократик қадриятларга асосланган таълим ҳамда жамиятга хизмат қилишга тайёрлайдиган етакчилик фазилатларини ривожлантиришга йўналтирилган.

 

Дастур 2026 йил 21 июндан 25 июлгача АҚШнинг Kornell ва Merilend университетларида ўтказилади. Иштирокчилар ҳафтанинг ҳар куни 3 соат давом этадиган махсус машғулотларда қатнашадилар. Дарслар асосан мунозаралар, гуруҳли ишланмалар, профессор-ўқитувчиларнинг маърузалари ва интерактив семинарлар шаклида ўтказилади.

 

Ўқувчиларнинг таълимга бўлган қизиқишини рағбатлантириш мақсадида дастурда баҳолаш тизими жорий этилмайди.

 

Дастур йўналишлари

 

  • TASS-CBS (Critical Black Studies) — тарих, сиёсат, адабиёт, санъат ва Африка миллатига мансуб одамларнинг бошқа интеллектуал ва маданий ҳиссаларини ўрганадиган семинарлардан иборат.

 

  • TASS-AOS (Anti-Oppressive Studies) — бунда жамиятдаги ёмон иллатларга қарши кураш ва уни яхши томонга ўзгартириш йўллари кўриб чиқилади.

 

Дастур ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин.

 

Мақбуллик шартлари

 

  • Келиб чиқишидан ёки яшаш жойидан қатъи назар, 2009 йил 26 июлдан 2011 йил 21 июнгача туғилган барча мактаб ўқувчилари қатнашишлари мумкин;

 

  • Инглиз тилини дастурда фаол иштирок этиш даражасида билиш лозим (сертификат талаб қилинмайди);

 

  • Номзодлар билимга чанқоқ, ижтимоий фаол ва жамиятга фойда келтириш истагига эга бўлишлари зарур;

 

  • Молиявий ҳолат дастурга қабул қилинишга таъсир қилмайди.

 

Фойдали жиҳатлар

 

  • Ўқиш, зарур материаллар ва китоблар учун харажатлар тўлиқ қопланади;

 

  • Бепул турар жой ва овқатланиш билан таъминланади;

 

  • Саёҳат ва бошқа ташкилий тўловлар (facilities fees) молиялаштирилади;

 

  • Тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан маърузалар ва семинарлар ўтказилади;

 

  • Танқидий фикрлаш, ўқиш ва ёзиш кўникмалари ривожлантирилади;

 

  • Демократик қарорлар қабул қилиш ва жамиятда ўзгаришлар қилиш тажрибаси шакллантирилади;

 

  • Молиявий ёрдамга муҳтож иштирокчиларга алоҳида қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади;

 

  • Зарурат туғилганда бориш ва қайтиш авиахаражатлари тўлиқ ёки қисман қопланади.

 

Ҳужжат топшириш тартиби

 

Дастурда қатнашишни истаганлар ушбу ҳавола орқали ариза топширишлари мумкин. Ариза топширишдан олдин иштирокчилар ўзи учун шахсий аккаунт яратишлари керак бўлади.

 

Ариза топширишдан аввал шахсий аккаунт яратиш зарур.

 

Керакли ҳужжатлар:

 

  • Шахсий маълумотлар;

 

  • Алоқа маълумотлари;

 

  • 4 та мавзудан бири бўйича иншо (иншо дастур учун энг муҳим мезон бўлиб, номзодлар ундаги фикрлар асосида сараланади).

 

Муҳим саналар

 

  • Ариза топширишнинг охирги муддати: 2025 йил 3 декабрь;

 

  • Суҳбатлар: 2026 йил февраль охиридан март ўрталаригача;

 

  • Натижалар эълон қилинади: 2026 йил 26 март куни.