Жорий йил 3–7 ноябрга қадар бошланғич таълим ўқитувчилари учун тоифа синовлари ўтказилмоқда. Унда бухоролик олий тоифали педагог 70 фоизлик қўшимча устамани қўлга киритди.
Бухоро вилояти, Пешку туманидаги 38-умумтаълим мактабининг олий тоифали бошланғич синф ўқитувчиси Иқлима Муродова 96 балл тўплади. Бу ҳақда Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Иқлима Муродова аттестацияда олий малака тоифасини муваффақиятли ҳимоя қилиб, 70 фоизлик қўшимча устамага эга бўлган.
Аввалроқ, республика бўйлаб юқори натижани қўлга киритган педагоглар рўйхати маълум қилинганди.
