«Жадидлар изидан» танловининг ҳудудий босқичлари ўтказиладиган саналар ва манзиллар тасдиқланди

«Жадидлар изидан» танловининг ҳудудий босқичлари ўтказиладиган саналар ва манзиллар тасдиқланди

«Жадидлар изидан» республика танловининг ҳудудий босқичлари ўтказиладиган саналар эълон қилинди.

 

 

Иккинчи маротаба ўтказилаётган ушбу танловда 656 171 нафар ўқувчилар иштирок этиш истагини билдирган.

 

Мактаб, туман-шаҳар босқичларидан муваффақиятли ўтган 416 нафар иштирокчилар ҳудудий босқичга йўлланмани қўлга киритди.

 

 

Бунда:

 

– 10 ноябрь — Наманган вилояти, Наманган шаҳридаги 3-умумтаълим мактабида;

– 11 ноябрь — Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида;

– 12 ноябрь — Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридаги 25-умумтаълим мактабида;

– 13 ноябрь —Қашқадарё вилояти, Қарши туманидаги 71-умумтаълим мактабида;

– 14 ноябрь — Самарқанд вилояти, Оқдарё туманидаги 32-умумтаълим мактабида;

– 17 ноябрь — Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридаги 43-умумтаълим мактабида;

– 18 ноябрь — Навоий вилояти Навоий шаҳридаги 23-умумтаълим мактаби ҳамда Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 22-умумтаълим мактабида;

– 19 ноябрь — Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги 52-умумтаълим мактабида;

– 20 ноябрь — Андижон вилояти, Андижон туманидаги 1-умумтаълим мактаби ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 14-умумтаълим мактабида;

– 21 ноябрь — Жиззах вилояти, Жиззах шаҳридаги 30-умумтаълим мактабида;

– 22 ноябрь — Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги 8-умумтаълим мактаби ҳамда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 338-умумтаълим мактабида ҳудудий босқичлар бўлиб ўтади.

 

 

Эслатиб ўтамиз, республика босқичи якунларига кўра ҳар бир синф тоифаси бўйича энг юқори балл тўплаган 7 нафардан жами 14 нафар иштирокчилар хорижий давлатга таълим саёҳатига юборилади.