Талабалар учун Японияда барча харажатлари қопланадиган 8 ҳафталик тадқиқот дастури — UTokyo Amgen Scholars Program

Талабалар учун Японияда барча харажатлари қопланадиган 8 ҳафталик тадқиқот дастури — UTokyo Amgen Scholars Program

Токио университети ҳамкорлигида ташкил этилган UTokyo Amgen Scholars Program дастури иштирокчиларга дунёнинг етакчи илмий марказларидан бирида тадқиқот олиб бориш имкониятини яратади. Дастур биология ва унга яқин йўналишларда илмий изланиш олиб боришга қизиққан, бакалавр босқичининг камида биринчи курсини тамомлаган талабалар учун мўлжалланган.

 

 

Дастур 8 ҳафта давом этади. Иштирокчиларнинг турар жой, озиқ-овқат, йўл харажатлари ва бошқа зарур тўловлари тўлиқ қопланади. Шунингдек, ҳар бир иштирокчига 280 000 япон иенаси миқдорида стипендия ажратилади.

 

 

Ҳужжат топшириш муддати: 2025 йил 1 ноябрдан 2026 йил 1 февралгача.
Дастур саналари: 2026 йил 4 июндан 6 августгача.
Умумий квота: 10 нафар иштирокчи.

Иштирок этиш шартлари:

 

– биология ёки унга яқин йўналишларда тадқиқот олиб боришга тайёр бўлиш;

 

– бакалавр босқичида (ёки унга тенг таълим муассасасида) ўқиётган ва камида 1-курсни тамомлаган бўлиш;

 

– 2026 йил ёзида ўқишни тугатадиган талабалар қатнаша олмайди (дастурдан сўнг камида 1 семестр ўқиш давом эттирилади);

 

– юқори ўқув кўрсаткичларига эга бўлиш;

 

Инглиз тили она тили бўлмаганлар қуйидаги сертификатлардан бирини тақдим этишлари лозим:

 

    • TOEFL (iBT) — 72

    • IELTS — 5.5

    • Cambridge English FCE

    • TOEIC — 1095

    • TOEIC L&R — 785

    • TOEIC S&W — 310

 

– докторантура босқичида ўқишни давом эттириш нияти бўлиши;

 

– дастур даврида бошқа курсларда қатнашиш ёки ишлаш тақиқланади;

 

– дастур давомида тўлиқ қатнашиш, маъмурият белгилаган турар жойда яшаш ва барча тадбирларда иштирок этиш талаб қилинади;

 

– дастур якунида тадқиқот натижалари бўйича ёзма ҳисобот топширилади.

 

Дастур афзалликлари:

 

– Токио университети томонидан Ҳонго кампусига яқин жойда жойлашган бепул турар жой билан таъминланиш;

 

– 280 000 япон иенаси миқдорида стипендия олиш;

 

– авиачипта харажатлари қопланади;

 

– тадқиқот давомида соҳа бўйича амалий билим ва тажриба орттириш;

 

– семинарлар, мунозаралар, кутубхона ва соғлиқни сақлаш марказидан фойдаланиш имконияти;

 

– Япон маданияти билан танишиш ва экскурсияларда қатнашиш.

 

Эслатма: Шахсий сабабларга кўра парвозни бекор қилган иштирокчи авиачипта харажатини қайтариши лозим. Соғлиқ ва саёҳат суғуртаси иштирокчи ҳисобидан амалга оширилади.

 

Дастур талаблари ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олиш мумкин.

 

Ҳужжат топшириш

 

Дастурга ҳужжат топшириш жараёни қуйидаги 4 босқични ўз ичига олади:

 

 

1. Керакли ҳужжатларни тайёрлаш жараёни:

 

– расм;

 

– паспорт ёки ID картанинг нусхаси;

 

– баҳолар транскрипцияси;

 

– тил билиш сертификати;

 

– CV/Резюменинг сўнгги варианти;

 

– тавсиянома;

 

– ариза топшириш жараёнида берилган форманинг тўлдирилган ҳамда имзоланган нусхаси.

 

 

2. Профиль яратиб, рўйхатдан ўтиш жараёнини бошлаш жараёни:

 

Ушбу ҳавола орқали кириб, профиль очиш талаб қилинади. Ундан сўнг, очилган саҳифа инглиз тилида эканлигига ҳамда барча ҳужжатлар тайёрлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Сўнг «Start my application» тугмаси орқали рўйхатдан ўтиш жараёни бошланади.

 

 

3. Тавсияномаларнинг ёзилган шахс шахс томонидан грант маъмуриятига жўнатилиши, тасдиқланиши ҳамда қабул қилиниш жараёни.

 

4. Ҳужжат топширишни якунлаш жараёни:

 

Барча маълумотлар киритилиб, якунлаш босилгандан сўнг, ариза «Апплиcатион ин прогресс» ҳолатидан «Application completed» ҳолатига ўтади.

 

 

Муҳим: Ариза топшириш жараёни якунлаганидан сўнг, унга ўзгартириш киритиб бўлмайди.

 

 

Эслатма! Ариза топшириш жараёнида турли хил технологиялар ҳамда сунъий интеллект ёрдамидан фойдаланиш тавсия қилинмайди, ҳар бир жараён ёки ҳужжат номзодларнинг шахсан ўзлари томонидан тайёрланиши ва ёзилиши (тавсияномадан ташқари) лозим.

 

 

Тавсияномаларни жўнатиш ҳамда рўйхатдан ўтиш жараёни ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олиш мумкин.

 

 

Дастурга ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

 

 

Дастур амалга ошириладиган лабораториялар ва лойиҳа мавзулари билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

 

 

Дастурда қатнаша оладиган давлатлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

 

 

Тадқиқот ўтказиладиган лабораториялар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

 

 

Ациа Симпозиум фото галереясини ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин. Дастур бўйича саволларни ушбу ҳавола орқали йўллаш мумкин.

 

 

Ариза юборилгандан сўнг унга ўзгартириш киритиш мумкин эмас. Ариза жараёнида сунъий интеллект ёки технологик воситалардан фойдаланиш. Барча материаллар (тавсияномадан ташқари) номзод томонидан шахсан тайёрланиши керак.