Future Leaders Assembly Turkey 2026 дастури – 2026 йил 25-28 февраль кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу дастур, бутун дунё бўйлаб ёш етакчилар, сиёсатчилар, тадбиркорлар, фаоллар, ўқитувчилар ва талабаларни бирлаштириб, келажакни қурувчи ва ўзгартира олувчи ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Конференция доирасида қуйидаги асосий мавзуларга урғу берилади:
– Youth Empowerment (ёшларни қўллаб-қувватлаш);
– Fostering Innovation (инновацияни ривожлантириш);
– Building Global Networks (глобал алоқаларни шакллантириш);
– Promoting Sustainable Development (барқарор ривожланишни рағбатлантириш).
Дастур ҳақида ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олиш мумкин.
Ариза топшириш имкониятлари:
Дастурда учта тўлов категорияси мавжуд:
– fully funded application (Харажатлари тўлиқ қопланади – 20 ўрин);
– self-funded application (Харажатлари қопланмайди – 50 ўрин);
– partial funded application (Харажатлари қисман қопланади – 30 ўрин).
Аризалар 2025 йил 15 декабргача қабул қилинади.
Дастурнинг фойдали жиҳатлари ҳақида ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
Мақбуллик шартлари:
– 15-50 ёш оралиғида бўлиш;
– ўз жамияти ва дунёнинг барқарор ривожланиши бўйича ўз фикр ва ғояларини илгари сурадиган номзодлар ариза топшириши мумкин;
– дастур инглиз тилида ўтказилади, шунинг учун номзодлар инглиз тилини яхши билиши лозим.
Фойдали томонлар:
Fully Funded (Харажатлари тўлиқ қопланади) категориясига қабул қилинган иштирокчилар:
– авиачипта, турар-жой ва овқатланиш харажатлари қопланади;
– маданий саёҳатлар ва конференция материаллари тақдим этилади;
– нутқ сўзлаш имконияти.
Partial Funded (Қисман молиялаштирилган) категориясида иштирок этганлар:
– ташкилот томонидан турар-жой ва овқатланиш таъминланади.
– маданий саёҳатлар ва конференция материаллари.
Self-Funded (Ўз ҳисобидан молиялаштириш) категориясига қабул қилинган иштирокчилар:
– маданий саёҳатлар ва конференция материаллари.
– овқатланиш ва турар-жой хизматлари.
Forum Access Pass:
Маданий саёҳатлар, конференция материаллари ва овқатланиш тақдим этилади.
Ариза топшириш жараёни:
Аризалар онлайн тарзда топширилиши керак, ариза бадали $11,99. Ҳар бир категория учун алоҳида ҳаволалар мавжуд:
– Fully Funded Application категориясига ушбу ҳавола орқали ариза топшириш мумкин. (Ариза бадали $11,99);
– Self-Funded Application категориясига ушбу ҳавола орқали ариза топшириш мумкин. (Ариза бадали $11,99);
– Partial Funded Application категориясига ушбу ҳавола орқали ариза топшириш мумкин. ($449 тўлов қилиш керак);
– Forum Access Pass категориясига ушбу ҳавола орқали топшириш мумкин. ($149 тўлов қилиш керак).
