Тюторлар қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга?

Тюторлар қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга?

Вазирлар Маҳкамасининг қарори 2025 йил 17 октябрдаги «Олий таълим ташкилотларида тюторлик фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги 656-сон қарори тасдиқланди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

Низомга кўра, тюторларнинг айрим ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжуд .⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

Тюторлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

– давомат ва ўзлаштиришни мониторинг қилиб бориш мақсадида ўзига бириктирилган талабаларнинг дарсларини кузатиш;⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

– талабаларнинг талабалар турар жойига жойлашиши ва ундан чиқарилиши ҳамда яшаш шароитларини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

– талабаларга тавсифнома ва академик таътил бериш масаласини ҳал этишда иштирок этиш, факультетда (олий мактабда) талабалар ҳақидаги мавжуд маълумотлардан хизмат фаолияти доирасида фойдаланиш;⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

– талабалар билимининг баҳоланишини кузатиш.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

Тюторлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

Тюторлар меҳнат шартномасида кўрсатилган ишлар билан бир қаторда, асосий ишидан бўш вақтида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўриндошлик асосида педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

Қуйидагилар тюторларнинг мажбуриятлари ҳисобланади:

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

– талабаларнинг одоб-ахлоқ кодекси ва ички тартиб-қоидаларга риоя этилишини кундалик назорат қилиш;⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

– талабаларнинг шаъни, қадр-қиммати ва обрўсини ҳурмат қилиш, улар ҳақидаги шахсий маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор қилмаслик;⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

– талабалар ва уларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни олий таълим ташкилоти низоми, ички тартиб-қоидалари, одоб-ахлоқ кодекси, талабалар турар жойидан фойдаланиш қоидалари ва таълим фаолиятини тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар билан таништириш;⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

– талабалар билан боғлиқ фавқулодда муаммоли вазиятлар юзасидан зудлик билан факультет (олий мактаб) декани ва бошқа масъулларга ахборот бериш.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠

Тюторлар зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мубофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌⁠⁠