Иншо ёзиб пул мукофотини қўлга киритиш имконини берувчи танлов 

Иншо ёзиб пул мукофотини қўлга киритиш имконини берувчи танлов 

Ушбу танлов АҚШнинг ServiceScape корпорацияси томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, университет, коллеж, мактаб талабаларига ўқиш харажатларини қоплаши учун $1000 мукофоти тақдим этишни кўзда тутади.

 

 

Иншо 300 сўздан ошмаган ҳолатда «Бугунги кунда ёзишнинг таъсири қай даражада?» мавзусида ёзилиши лозим. Танлов иштирокчилари иншоларнинг ёзилиш сифати бўйича баҳоланади.

 

Мақбуллик шартлари:

 

– номзод расмий рўйхатдан ўтган мактаб, коллеж ёки университетда ўқиётган бўлиши;

 

– камида 18 ёш бўлиши;

 

– иншолар 300 сўздан кўп бўлмаслиги ва инглиз тилида ёзилиши керак;

 

– танловда ҳар бир номзод фақатгина бир маротаба иштирок этиши мумкин;

 

– ариза шакли ҳамда иншолар инглиз тилида ёзилган бўлиши;

 

– ариза тўлдириш давомида кузатилган техник носозликлар учун ServiceScape жавобгарликни ўз зиммасига олмайди;

 

– СервиcэСcапе ходимлари ҳамда уларнинг оилааъзолари, яқин қариндошларининг танловга қатнашишлари тақиқланади.

 

Фойдали томонлари:

 

– танловга қатнашиш ҳеч қандай маблағ талаб қилмайди;

 

– 1000 АҚШ доллари пул мукофоти;

 

– ғолибнинг исми, фотосурати, ёзган иншоси ServiceScape сайтида намойиш этилади.

 

Ҳужжат топшириш

 

Рўйхатдан ўтиш ҳамда иншолар юбориш ушбу сайт орқали амалага оширилади.

 

Эслатма!

 

Аризалар инглиз тилида тўлдирилиши лозим. Аризани юборишдан олдин барча мақбуллик шартларига розилик билдириш талаб этилади.

 

 

Ғолиб 2025 йил декабрь ойида эълон қилинади. Ғолибга э-маил орқали совринни қўлга киритганлиги ҳақида хабар юборилади.

 

 

Ғолиб 10 кун ичида кўрсатилган шартларни бажаргандан сўнг, 4 ҳафта ичида мукофот пули почта орқали етказилади.

 

 

Эслатма! Совринни қабул қилиш учун кетадиган харажатлар ғолиб томонидан тўланади. Шундан сўнг ғолиб исми, фотосурати, ёзган иншоси тез орада ServiceScape сайтида эълон қилинади.

 

 

Эслатма! СервиcэСcапе ташкилоти исталган вақтда ушбу танловга ўзгартириш киритиш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга. Аввалги йилги ғолиблар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

 

 

Қўшимча саволлар юзасидан расмий сайтда кўрсатилган чат орқали мурожаат қилишингиз мумкин.