Young Professional Internships Program (YPIP) — бу ёш мутахассислар учун мўлжалланган 12 ҳафталик ёзги амалиёт дастури бўлиб, иштирокчиларга жамоада ишлаш, малака ошириш машғулотларида қатнашиш, соҳа етакчилари билан мулоқот қилиш ҳамда тенгдошлар тармоғига қўшилиш имконини беради.
Дастур якунида амалиётчилар халқаро бизнес амалиётлари билан танишади, касбий кўникмаларини ривожлантиради ва ХХI аср меҳнат бозорида рақобатбардош бўлиш учун зарур тажрибага эга бўладилар.
Дастур SТEМ соҳаларида фаолият юритишни мақсад қилган, Ўзбекистон ОТМларининг 3–4-курс талабалари учун мўлжалланган бўлиб, инглиз тилида олиб борилади. Амалиётлар Тошкент шаҳрида ташкил этилади.
Мазкур дастур АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан молиялаштирилади ва Америка Кенгашлари (American Councils) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжат топшириш бўйича батафсил йўриқномаларни ариза бериш порталида рўйхатдан ўтгандан сўнг кўриш мумкин.
Иштирок этиш талаблари
Номзодлар қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак:
– бизнес ёки SТEМ соҳасида профессионал фаолият юритишни режалаштирган бўлиш;
– Ўзбекистон ОТМларининг 3 ёки 4-курс талабаси бўлиш;
– инглиз тилини яхши билиш.
Дастур афзалликлари
YPIP иштирокчилари қуйидаги имкониятларга эга бўладилар:
– дастур давомида стипендия оладилар;
– сафар харажатлари учун маблағ ажратилади;
– Тошкентдаги компанияларда амалиёт ўтайдилар;
– менторлар билан ишлаш ва уларнинг тажрибасидан ўрганиш;
– соҳа мутахассислари билан учрашувлар ва нетwоркинг тадбирларида иштирок этиш;
– дастур якунида сертификат ва тавсиянома берилади.
Ҳужжат топшириш тартиби
Танловда иштирок этиш учун онлайн ариза топшириш зарур. Аризада қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
– номзоднинг мутахассислик соҳаси ва қизиқишлари ҳақида маълумот;
– академик ютуқлар ва дарсдан ташқари фаолият (эхтраcурриcуларс) ҳақида маълумот;
– мотивацион хат (500 сўздан ошмаган);
– академик тавсиянома (инглиз, рус ёки ўзбек тилида, университетнинг расмий бланкасида);
– транскрипт ёки баҳолар тўплами;
– CV (резюме);
– инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжат топшириш бўйича батафсил йўриқнома ариза топшириш порталида рўйхатдан ўтгандан сўнг тақдим этилади.
