Хабарингиз бор, 2025 йилнинг август-декабрь ойларида ўтказиладиган педагогларни навбатдан ташқари аттестациясида иштирок этиш учун тўловни амалга ошириш муддати жорий йилнинг 5 октябрь соат 23:59 га қадар узайтирилди.
Тўловлар миқдори:
а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи ( 2025 йил 1 августдан бошлаб 412 минг сўм);
б) pedagog.uzedu.uz – платфораси орқали мурожаат этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (2025 йил 1 августдан бошлаб 370 минг 800 сўм);
в) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда,мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (2025 йил 1 августдан бошлаб 370 минг 800 сўм).
Тўловлар аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборилаётган вақтда амалга оширилади. Яъни, «навбатдан ташқари аттестация» тури танланганда ҳар бир педагог учун тўлов тўғрисидаги барча маълумотлар кўрсатилган хабарнома (квитанция) юборилади. Тўловларни шу квитанцияда кўрсатилган ИНВОЙС РАҚАМИГА ўтказиш керак бўлади.
Инвойс рақам эскирган бўлсачи?
Ҳозирги вақтда кўплаб педагоглар томонидан Инвойс рақамим эскирган тўлов қила олмаяпман деган мурожаатлар келиб тушмоқда.
Бунда талабгорлар тўловга ўтишни босиши билан янги инвойс оласизми ёки эскисини ишлатасизми деб сўрайди ўшанда янги инвойс олишни босишлари керак бўлади.
Тўлов қандай амалга оширилади?
Тўловлар аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборилаётган вақтда амалга оширилади. Яъни, «навбатдан ташқари аттестация» тури танланганда ҳар бир педагог учун тўлов тўғрисидаги барча маълумотлар кўрсатилган хабарнома (квитанция) юборилади.
Тўловларни шу квитанцияда кўрсатилган ИНВОЙС РАҚАМИГА ўтказиш керак бўлади.
ИНВОЙС рақами тўлов хабарномаси (квитанция)да ёзилган бўлади. Тўлов хабарномаси (квитанция)ни ҳар бир педагог ШАХСИЙ КАБИНEТИ дан юклаб олиши мумкин.
Шахсий кабинет мурожаати муваффақиятли юборилган педагоглар учун очилади. Шахсий кабинетга ОNE ID-тизими орқали кирилади.
Маълумот учун, тўловларни Payme, Click, Upay, Paynet – электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.


