DAAD (Deutscher Akademischer Austauschdienst) ташкилоти бакалавриат ва магистратура талабаларига Германияда тўлиқ молиялаштирилган ёзги немис тили курсларида қатнашиш имкониятини тақдим этади.
Ушбу дастур иштирокчиларнинг немис тили ва минтақавий фанлар бўйича билимларини чуқурлаштиришга қаратилган бўлиб, курслар фақат немис тилида олиб борилади. Дарслар камида 18 ўқув кунини (ҳафтасига 5 кунгача) ўз ичига олади ва ҳафтасига камида 25 ўқув соатидан иборат бўлади.
Дастур 2026 йилнинг июнь–сентябрь ойларида ўтказилиши режалаштирилган. Батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин.
Мақбуллик шартлари
Дастурда исталган йўналишдаги бакалавриат ва магистратура талабалари қатнашишлари мумкин.
Талаблар қуйидагича:
Бакалавр талабалари дастур бошлангунига қадар камида икки ўқув йилини якунлаган бўлиши керак;
Номзод камида 18 ёшда бўлиши шарт;
Немис тилини камида А2 даражада билиш зарур (маърузалар ва жамоавий топшириқларда қатнаша олиш даражасида);
Тил билиш сертификатлари муддати 1 йилдан ошмаган бўлиши керак.
Қуйидаги сертификатлар қабул қилинади:
– onSET-Deutsch
– TestDaF
– Goethe-Zertifikat
– DSD
– DSH
– telc Deutsch
– ÖSD-Zertifikat
– Baccalaureate (фақат махсус тил курслари учун).
Саралаш жараёнида номзодларнинг илгари эришган илмий ютуқлари, ўқув мақсадлари ҳамда келажакдаги лойиҳалари инобатга олинади.
Фойдали томонлари
Дастур иштирокчилари учун барча харажатлар тўлиқ қопланади:
– курслар бепул;
– 1 192 евро миқдорида бир марталик стипендия (энг кам ривожланган давлатлар фуқаролари учун — 1 367 евро);
– саёҳат харажатлари учун 1 275 евро ажратилади (Ўзбекистон фуқаролари учун, аниқ миқдор 2026 йилда эълон қилинади);
– соғлиқни сақлаш, бахтсиз ҳодисалар ва шахсий жавобгарлик суғуртаси тўлиқ қопланади.
Эслатма: Грант муддати узайтирилмайди. Курс тўлови ва турар жой харажатлари, одатда, курсни ташкил этувчи таълим муассасаси томонидан стипендия суммасидан тўғридан-тўғри ушлаб қолинади. Шу боис, стипендиянинг аниқ миқдори курс ташкилотчиси томонидан белгиланади.
Ҳужжат топшириш тартиби:
1. DААD порталида рўйхатдан ўтиш (ҳавола орқали);
2. Тил курсини таклиф этувчи ташкилот ва курсни танлаш (ҳавола орқали);
3. DААD порталида онлайн ҳужжат топшириш.
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– онлайн ариза шакли;
– немис тилида тузилган жадвал шаклидаги CV;
– мотивацион хат (немис тилида);
– охирги икки йил учун академик транскриптлар ва индивидуал баҳолар (немис ёки инглиз тилига таржимаси билан);
– бакалавр талабалари учун: умумий ўрта таълим гувоҳномаси (баҳолари билан, таржимаси қўшилган ҳолда);
– магистратура талабалари учун: бакалавр дипломи ва транскрипти (таржима билан);
– тил билиш сертификати (немис ёки инглиз тилига таржимаси билан);
– заруратга кўра: амалиёт ўтаганлик ёки иш жойидан берилган тасдиқловчи ҳужжатлар.
Муҳим: барча файллар PDF форматида юкланиши лозим. DААD порталидан рўйхатдан ўтиш, ҳужжат топшириш ва техник кўрсатмалар билан танишиш учун тегишли ҳаволадан фойдаланиш мумкин.
Ариза топширишнинг сўнгги муддати: 2025 йил 31 октябрга қадар.
