Халқаро рақобатбардошликни ошириш ва Япония университетларида хорижий талабаларнинг фаол алмашинувини рағбатлантириш мақсадида Япония Таълим, Маданият, Спорт, Фан ва Технология вазирлиги (МEХТ) магистратура ва PhD босқичлари учун стипендия дастурини тақдим этади.
Стипендия ғолиблари нафақат ўқиш тўловидан озод қилинадилар, балки ойлик стипендия ва бориш-келиш учун авиачипталар билан ҳам таъминланадилар. Япония билан дипломатик алоқаларга эга барча мамлакат фуқаролари, АPU университетига қабул қилинган тақдирда, ушбу имкониятдан фойдаланишлари мумкин.
Маълумот учун: МEХТ стипендияси дунё рейтингида илк 300 талик олийгоҳлар сафидан жой олган Осиё–Тинч океани университетида (АPУ) бепул таълим олиш имконини беради.
Дастур ҳақида батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин.
Талаблар:
– номзод АPU олийгоҳига магистратура ёки PhD дастури учун қабул қилинган бўлиши керак;
– 1991 йил 2 апрелдан кейин туғилган бўлиши шарт;
– Япония фуқароси бўлмаслиги ва истиқомат қилаётган давлати Япония билан дипломатик алоқаларга эга бўлиши керак (умумий рўйхат; Ўзбекистон ушбу рўйхатда мавжуд);
– ўзлаштириш кўрсаткичи (GPА) 3.00 баллик тизимда камида 2.30 бўлиши лозим;
– иИнглиз тили билимини тасдиқловчи сертификат талаб қилинади (камида IELTS 6.5, 2024 йил 22 мартдан кейин олинган бўлиши шарт);
– ариза топшириш вақтида талаба сифатида Японияга виза олиш имкониятига эга бўлиши керак;
– ҳарбий хизматда бўлган ёки ҳарбий бўлинмада ишлаётган шахслар ариза бера олмайди;
– илгари МEХТ грантини қўлга киритганлар камида 3 йиллик танаффус қилмагунча қайта топшира олмайди;
– ушбу грантга ариза топширганлар бошқа стипендия, жумладан МEХТнинг бошқа дастурларида қатнаша олмайди.
Эслатма: Таълим йўналишига қараб қўшимча талаблар қўйилиши мумкин.
Имтиёзлари
АPU томонидан 100% ўқиш тўлови қоплаб берилади.
Яшаш харажатлари учун ойига 144 000 ¥ (тахминан 977 АҚШ доллари, миқдор ўзгариши мумкин) ажратилади. Бориш-келиш учун эконом-класс авиачиптаси билан таъминланади.
Ариза топшириш тартиби:
– дастур учун ариза қабул қилиш 2025 йил 1 сентябрда бошланади;
– 2026 йилда ўқишни бошлашни истаган номзодлар 2025 йил 12 ноябрга қадар АПУга ҳужжат топширишлари керак;
– олий таълим муассасаси аризаларни кўриб чиқиб, МEХТга тавсия этиладиган номзодларни танлайди. Зарурат туғилганда қўшимча ҳужжатлар сўралади;
– якуний натижалар ҳақида фақат сараланган номзодларгина хабардор қилинади.
Қатнашишни истаганлар ушбу ҳавола орқали ариза топшириши мумкин.
Эслатма: Аризаларни исталган вақтда топшириш мумкин, бироқ улар белгиланган муддат тугагунча кўриб чиқилмайди.
Email: welcome@apu.ac.jp
