24–25 сентябрь кунлари Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган «Ренессанс» болалар оромгоҳида Биология, Математика ҳамда Информатика ва ахборот технологиялари фанларидан Ўқитувчилар олимпиадасининг Республика босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақанинг биринчи турида биологиядан – лаборатория иши, математикадан – ёзма иш, информатика ва ахборот технологияларидан эса – дастурлаш топшириқлари бўйича беллашувлар ташкил этилди.
Иккинчи тур 25 сентябрь куни ўтказилиб, биологиядан – ёзма иш, математикадан – махсус топшириқ, информатика ва АТ фанидан эса – дастурлаш топшириқлари бажарилди.
Икки кунлик баҳслардан сўнг ғолиблар аниқланди.
Биология фанидан:
Математика фанидан:
Информатика ва АТ фанидан:
