АҚШда 2 ҳафталик ёзги мактабда бепул қатнашиш имконини берувчи дастур — Yale Young Global Scholarship

АҚШда 2 ҳафталик ёзги мактабда бепул қатнашиш имконини берувчи дастур — Yale Young Global Scholarship

Yale Young Global Scholars (YYGS) — бутун дунё бўйлаб илм-фанга қизиқувчи ўсмирларни бир жойда тўпловчи икки ҳафталик академик ёзги мактаб бўлиб, АҚШнинг машҳур Ел университети томонидан ташкил этилмоқда.

 

 

Шу вақтга қадар 150 дан ортиқ мамлакатдан ва АҚШнинг 50 штатидан 2000 дан ортиқ талабалар дастурда иштирок этиб, уларга 3 миллион доллардан ортиқ молиявий ёрдам кўрсатилган. 2024 йилда молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилган барча қабул қилинган талабалар сўровларининг 99 фоизи тўлиқ қондирилган.

 

 

Қатнашиш истагида бўлган номзодлар мактаб ёки лицейнинг охирги босиқчида ўқиётган бўлиши ҳамда 16-18 ёш оралиғида бўлиши лозим. Номзодлар қуйидаги 4 йўналишдан бири бўйича ёзги мактабда ўқишлари мумкин:

 

 

Фан ва технологиядаги янгиликлар;

 

Адабиёт, фалсафа ва маданият;

 

Сиёсат, ҳуқуқ ва иқтисод;

 

Глобал муаммоларни ҳал қилиш.

 

 

Дастурга эрта қабул учун охирги муддат: 2025 йил 15 октябр;

 

Доимий қабул учун охирги муддат: 2026 йил 7 январь.

 

 

Грант асосида, 100% имтиёз билан қатнашиш истагида бўлган номзодлар учун қўйилган талаб билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Мақбуллик шартлари:

 

Исталган давлатинг фуқаролари ариза бериши мумкин;

 

Номзод 2026 йилнинг 19 июлига қадар 16-18 ёш оралиғида бўлиши керак;

 

Тўлиқ инглиз тилида олиб бориладиган ўқув дастурида эркин қатнаша олиши керак;

 

Юқори синфда (охирги ёки охиргидан олдинги синфда) ўқиётган бўлиши лозим.

 

Юқори мактаб ёки шунга тенг бўлган ўқишни 2027 ёки 2028 йилнинг май июнь ойларида тугатиши зарур;

 

Дастурга биринчи марта қатнашаётган бўлиши лозим (2025-ёки ундан олдинги йилда аризаси муваффақиятли қабул қилиниб, дастурда қатнашганлар аризаси кўриб чиқилмайди);

 

Дастурга қўйилган талаблар билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

 

Фойдали томонлари

 

Молиявий ёрдам асосида қабул қилинган номзодларнинг ўқув машғулотлари харажати ($7,000) 100% қоплаб берилади;

 

Сафар харажатлари ҳам қопланиши мумкин.

 

Муҳим: 2 ҳафталик жонли дарсда қатнашиш нархи – $7,000.

 

Ҳужжат топшириш

 

Номзодлар қуйидаги тартибда ҳужжат топширишлари лозим:

 

Оnlinе аризани тўлдириш (Ариза бадали: эрта қабул учун $80; доимий қабул учун $95; Агар аризачи ариза тоъловини тоълай олмаса, ариза тўловидан озод қилишни соъраши мумкин);

 

Машғулотлар рўйхати;

 

400 сўздан ибора иншо (иншо намунаси бу ерда) ва 200 сўзлик жавоб хати;

 

Иккита «тезкор» жавоб (Ҳар бири 280 белгидан иборат);

 

Мактаб аттестати (расман тасдиқланган);

 

2 та тавсия берувчи шахс (YYGS учун тавсияномани номзоддан мустақил ҳолда аризада тақдим этишлари керак);

 

Инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи ТОEFL ёки DuoLingo тести натижалари (ихтиёрий);

 

Молиявий ёрдам сўраш (ихтиёрий; бунинг учун ариза беришда молиявий ёрдам бўлимини тўлдириш лозим).

 

Эслатма:

 

Дастурга ҳужжатларни беришдан олдин, ариза топшириш билан боғлиқ жараёнлар ҳамда шартлар билан батафсил бу ерда танишиб чиқиш лозим.

 

Тўлиқ тўлдирилган онлайн аризалар кўриб чиқилади. Ариза бадали номзод дастурга қабул қилиниши-қилинмаслигидан қатъи назар, қайтариб берилмайди.

 

Дастурга эрта қабул боъйича қабул қилинганлик, шунингдек, молиявий ёрдам бўйича билдиришнома 2025 йил 17 декабргача эълон қилинади;

 

Доимий қабул боъйича қабул қилинганлик, шунингдек, молиявий ёрдам бўйича билдиришнома 2026 йил 15 мартгача эълон қилинади;

 

Дастур билан боғлиқ муддатлар билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.

 

Қўшимча маълумот ва саволлар учун:

 

Электрон почта: global.scholars@yale.edu

 

Тезкор савол-жавоблар бўлими.

 

Ушбу саҳифада келтирилган онлайн аризани тўлдириш мумкин.