Халқаро сиёсий иқтисодиёт маркази (The Centre for International Political Economy) томонидан ташкил этилаётган Young Economic Forum — глобал иқтисодий тенденцияларни ўрганиш, амалий кўникмаларни ошириш ва ёш етакчилар билан профессионал тармоқларни кенгайтириш учун ноёб имкониятдир.
Дастур 2025 йилнинг 9-11 ноябрь кунлари, Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади. Дастур бутун дунёдан бўлган олимлар, талабалар, ёш етакчилар, иқтисодчилар ва сиёсатчиларни бир жойга жамлайди.
Форум қуйидаги 6 йўналишда ўтказилади:
Глобал иқтисодий тенденциялар ва келажакдаги муаммолар;
Рақамли иқтисодиёт ва инновация;
Барқарор ривожланиш ва «яшил» иқтисодиёт;
Иқтисодий чидамлилик ва инқирозларни бошқариш;
Ёшлар иқтисодий сиёсат ва тараққиётнинг бошқарувчилари сифатида;
Шимол–Жануб: ҳамкорлик ва минтақавий иқтисодий интеграция.
Иштирокчилар категориялари:
Тўлиқ харажатлар қопланадиган иштирокчилар:
Рўйхатдан ўтиш бадали: $16,99
У қуйидагиларни ўз ичига олади:
Форумга таклиф хати;
Озиқ-овқат;
Йўл чиптаси ва транспорт харажатлари;
3 кунлик турар-жой;
Форум учун керакли буюмлар;
Лойиҳа ҳамкори;
Иқтисодчилар томонидан ташрифлар ва менторлик дастурлари;
Дастурда қатнашганлик учун сертификат;
Халқаро сиёсий иқтисодиёт маркази (The Centre for International Political Economy)да амалиёт ўташ имкони;
10 ҳафталик виртуал курс гранти;
Битирув нишони;
Харажатлари тўлиқ қопланадиган категория учун ушбу ҳавола орқали ариза топшириш мумкин.
Қисман харажатлар ёки ўз ҳисобидан қатнашувчилар:
Рўйхатдан ўтиш бадали: $699
У қуйидагиларни ўз ичига олади:
Форумга таклиф хати;
Озиқ-овқат;
3 кунлик турар-жой;
Форум учун керакли буюмлар;
Лойиҳа ҳамкори;
Иқтисодчилар томонидан ташрифлар ва менторлик дастурлари;
Дастурда қатнашганлик учун сертификат;
Халқаро сиёсий иқтисодиёт маркази (The Centre for International Political Economy)да амалиёт ўташ имкони;
10 ҳафталик виртуал курс гранти;
Битирув нишони;
Женева, Сингапур&АҚШда бўладиган кейинги форум учун қисман грант.
Харажатлари қопланмайдиган категория учун ушбу ҳавола орқали ариза топшириш мумкин.
Танлов шартлари:
Ёшлар ва мутахассислар: 16–45 ёш, иқтисодий ривожланиш ва сиёсий шаклланишга қизиқувчи номзодлар
Тўлиқ харажатлар қопланадиган иштирокчилар учун:
Ариза сифати ва тақдимоти
Таълим ва иш тажрибаси, шу йўналишдаги кўникмалар
Ёшлар билан ишлашдаги фаоллик ва ютуқлар
Ижодий лойиҳа ва мулоқот кўникмалари
Интервью ва ижтимоий ҳаракат режасининг самарадорлиги
Рўйхатдан ўтиш:
Аризалар қабул қилиш муддати: 24 сентябрь 2025 йилгача
Дастур ҳақида ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олиш мумкин.
Диққат: дастур учун тўланган бадал қайтарилмайди.
Иштирокнинг афзалликлари:
– жаҳон иқтисодиётининг асосий йўналишлари бўйича амалий билим ва кўникмаларни эгаллаш;
– етакчи иқтисодчилар томонидан менторлик олиш;
– халқаро профессионал алоқаларни кенгайтириш;
– бутун дунё ёш етакчилари билан тажриба алмашиш;
– форум иштирокчилари виртуал курс, амалиёт ва битирув нишонини оладилар.
Дастур талаблари ҳақида ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олиш мумкин.
Дастур фойдали жиҳатлари ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олиш мумкин.
Эслатма! Дастур учун тўланган бадал пули дастур маъмурияти томонидан қайтариб берилмайди.
