Буюк Британияда PhD ва магистратурада ўқиш харажатлари тўлиқ қопланувчи грант

Буюк Британияда PhD ва магистратурада ўқиш харажатлари тўлиқ қопланувчи грант

Gates Cambridge Scholarship — Гейтс Кембриж стипендия дастури ҳар йили Буюк Британиядан ташқари барча мамлакат фуқароларидан 80 киши учун харажатлари тўлиқ қопланувчи стипендия дастурини таклиф этади. Ушбу квотанинг тахминан, ⅔ қисми PhD талабалари учун бўлади. Стипендия дастурида АҚШдан 25 та ва қолган барча давлатлардан 55 киши учун ўрин мўлжалланган.

 

Танлов мезонлари қуйидагилардан иборат:

— Юқор интеллектуал салоҳият;

— Курс танловидаги сабабларнинг асосли эканлиги;

— Ўзгаларнинг ҳаётини яхшилаш ҳисси;

— Етакчилик салоҳияти.

 

Дастурнинг мақсади дунё бўйлаб ўзгаларнинг ҳаётини яхшилашга интилувчан ҳамда етакчилик қобилиятига эга бўлган шахсларни бир нуқтага тўплашдан иборат.

 

Кембриж университетида қуйидаги курслардан бирини ўташ учун ариза бериш мумкин:

— PhD (full-time ёки part-time)

— Mlitt — The Master of Letters — Ихтисослашган магистратура (full-time)

— Бир йиллик магистратура (full-time)

 

ЭслатмаУшбу ҳавола орқали берилган курслар учун стипендия ажратилмайди.

 

Дастур стипендияга тайинланган номзоднинг харажатларини тўлиқ қоплайди ҳамда зарур бўлган тақдирда қўшимча ёрдам маблағи ҳам ажратилади.

 

Дастур ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

 

Мақбуллик шартлари

— Дастурда Буюк Британия мамлакатидан ташқари барча давлат фуқаролари ариза топширишлари мумкин;

— Кембриж университетига PhD (тўлиқ ёки ярим штатда), магистратура (тўлиқ штатда) ёки 1 йиллик бакалаврдан кейинги курсга (тўлиқ штатда) ўқишга топшириши керак;

— Номзодлар олдинги ўқиш жойларидан аъло баҳоларга, соҳа доирасида маълум миқдорда тажриба ҳамда тавсияномаларга эга бўлишлари лозим.

 

Дастур талаблари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

 

Фойдали томонлари

— Gates Cambridge стипендияси грант соҳибининг харажатларини тўлиқ таъминлайди;

— Бундан ташқари номзодларга қўшимча ҳамда ихтиёрий молиявий маблағлар ҳам ажратилиши мумкин.

 

Мазкур стипендия тўлаши мумкин бўлган қуйидаги асосий харажатлар қопланади:

— Ғолибнинг тегишли ставка бўйича университетда ўқиш тўлови қопланади;

— Битта талаба учун стипендия миқдори 2026-2027 ставкаси бўйича 12 ой учун £21,000 пул миқдорини ташкил қилади;

— PhD олимлари учун грант 4 йилгача амал қилади;

— Ўқиш бошланиши ва тугашидаги бориш-келиш авиачипта тўловлари қопланади;

— Кириш визаси харажатлари ва суғурта харажатлари тўлиқ тўлаб берилади.

 

Бундан ташқари қўшимча қўллаб-қувватлаш учун номзодларга қуйидаги молиявий ёрдам тури ҳам берилиши мумкин:

— Академик ривожланишни молиялаштириш — конференсиялар ва курсларда қатнашиш учун курс давомийлигига қараб £ 500 дан £ 2,000 гача;

— Оилавий нафақа — битта бола учун 11 604 фунт стерлинггача ва икки ёки ундан ортиқ бола учун 16,548 фунт стерлинггача (2023-24 ставкаси). Турмуш ўртоқ учун пул ажратилмайди;

— Номзод докторлик диссертациясининг бир қисми сифатида дала ишларида бўлган тақдирда одатдаги техник нафақани сақлаб қолиш учун ариза беришлари мумкин;

— Оналик/оталикни молиялаштириш. Агар керак бўлса, стипендиат 6 ойгача ўқишни тўхтатиш учун ариза топшириши ва шу вақт ичида парваришлаш учун нафақа олишни давом эттириши мумкин;

— Қийинчиликларни молиялаштириш. Номзод дуч келадиган кутилмаган қийинчиликлар учун мўлжалланган.

 

Эслатма: Агар иштирокчи иш берувчидан маош олаётган бўлса ёки бошқа катта стипендияга эга бўлса, Тҳе Труст (ҳомий) стипендия миқдорини камайтириш ёки тўламаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Агар номзод Кембриждаги илмий даражаси учун бирон-бир маблағ ажратилган бўлса, бу ҳақда маълумот бериши лозим.

 

Кўпгина харажатлар стипендия томонидан қопланади, аммо Гейтс Кембриж дастгоҳ тўловлари ёки илмий асбоб-ускуналар ёки шунга ўхшаш академик ресурслар харажатларини қопламайди. Бундай асосий курс харажатлари Кембриждаги академик бўлим томонидан қопланишини кутилмоқда.

Дастур манфаатли жиҳатлари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

 

Ҳужжат топшириш

Номзодлар ўз аризаларини қабул қилиш ва молиялаштириш учун университетнинг Битирувчилар учун ариза топшириш портали орқали топширадилар.

Гейтс Кембриж стипендиясини олиш учун номзод курс/коллежга кириш учун ариза бериш бўлимини ва молиялаштириш бўлимининг Гейтс Кембриж қисмини тўлдиришлари лозим.

 

Ариза шаклида номзодлардан қуйидагилар сўралади:

— Номзод нега бу курсга ариза топшираётгани ҳақида 3000 та белги (тахминан 500 та сўз) дан иборат бўлган иншо;

— PhD номзодлари учун тадқиқот иши;

— 2 та академик тавсиянома.

 

Ҳужжатлар ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

 

Дастурга ариза топшириш учун ушбу ҳавола орқали университет курсларидан маъқули танлаб олинади ва портал орқали ариза топширилади.

 

Дастурга ариза топширишнинг сўнгги муддати курс турига қараб 2025-йил 3-декабр соат 03:59 ёки 2026-йил 8-январ соат 03:59   қилиб белгиланган. Курсларга топширишнинг сўнги муддати билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

 

Қўшимча ма’лумотлар

Дастурга топширилган аризалар декабр-феврал ойларида кўриб чиқилади. Март ойининг сўнгига қадар номзодларга стипендия таклиф этилади ва ушбу стипендия 72 соат ичида тасдиқланиши лозим.

Қўшимча савол ва мурожаатлар учун: info@gatescambridge.org