Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда республикамизда ишга туширилган умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларда ўқувчи ўрни 293 344 тани ташкил этган.
Шунингдек, уларнинг қишлоқ жойлардаги ўқувчи ўрни 214 087 тани ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида оладиган бўлса, энг кўп ўқувчи ўрнини Қашқадарёда 36 758 та, Фарғонада 32 472 та ва Самарқанд вилоятида 32 390 тани ташкил этган. Энг кам ўқувчи Жиззахда 9 858 та, Навоийда 7220 та ва Сирдарё вилоятида эса 7 010 та эканлигини кўриш мумкин.
Уларнинг ҳудудлар кесимида қуйидагича:
Қашқадарё вилояти – 36 758 та
Фарғона вилояти – 32 472 та
Самарқанд вилояти – 32 390 та
Сурхондарё вилояти – 30 357 та
Андижон вилояти – 26 376 та
Наманган вилояти – 25 739 та
Тошкент вилояти – 23 628 та
Тошкент шаҳри – 22 566 та
Хоразм вилояти – 13 263 та
Бухоро вилояти – 12 900 та
Қорақалпоғистон Респ. – 12 807 та
Жиззах вилояти – 9 858 та
Навоий вилояти – 7220 та
Сирдарё вилояти – 7 010 та
