Мактаб ўқувчилари учун АҚШда тўлиқ молиялаштирилган ҳолда 1 йил давомида ўқув дастури

Мактаб ўқувчилари учун АҚШда тўлиқ молиялаштирилган ҳолда 1 йил давомида ўқув дастури

Future Leaders Exchange Program (FLEХ) — Келажак Лидерлари Алмашинуви дастури АҚШ Давлат департаменти томонидан молиялаштирилади.

 

 

Дастур мактабнинг юқори синф ва коллеж/лицей ўқувчиларини 1 йил давомида АҚШда бепул яшаш ва таълим олишини таъминлайди. Ғолиб номзодлар кўнгилли сифатида иштирок этаётган АҚШдаги мезбон оилада дастур мобайнида бепул яшайдилар ва маҳаллий мактабда ўқиш имконига эга бўладилар.

 

 

Халқаро Таълим бўйича Америка Кенгашлари дастурнинг барча ташкилий ишларига масъулдир, жумладан танлов жараёнлари, имтиҳон ўтказиш, ғолибларни танлаш, дастур олди тайёрлов тадбирлари ва саёҳат ишларини ташкил этиш.

 

 

Дастурнинг асосий мақсади АҚШ ва бошқа давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни ўрнатиш ва ёшларга турли миллат ва жамиятларнинг маданиятини ўрганиш ва ўз мамлакатларининг вакили сифатида етакчилик қилишига имкон беришдир.

 

 

FLEХ ғолиблари дастур давомида ўзларида етакчилик кўникмаларини шакллантирадилар. Америка жамияти ва қадриятлари билан танишадилар, америкаликларга ўз мамлакатлари ва маданиятлари ҳақида ўргатадилар. Шунингдек, АҚШда турли жамоат ишларида қатнашадилар ва ўз мамлакатларининг элчилари вазифасини бажарадилар.

 

 

Дастур иштирокчиларни чинакам шахсий ривожланиш имконияти билан таъминлайди ва мустақил яшашга ўргатади. Дастур қатнашчилари ёш, қизиқувчан ва ҳаракатчан лидерлар сифатида ўз мамлакатларига қайтганида турли хил инновацион ижтимоий лойиҳаларни амалга оширадилар, дастур мобайнида ўрганган билим ва кўникмаларини амалиётда қўллайдилар.

 

 

Дастур расмий брошюраси билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Мақбуллик шартлари

 

Ўзбекистонлик номзодлар қуйидаги талабларга мос келиши лозим:

 

2009 йил 15 июль ҳамда 2010 йил 31 декабрь саналари оралиғида туғилган бўлиши;

 

Ҳужжат топшириш вақтида мактабнинг 9-10-синф ёки лицей/коллежнинг 1-курс ўқувчиси бўлиши лозим;

 

Инглиз тилини етарли даражада билиши ва буни ариза тўлдириш вақтида кўрсатиб бера олиши керак;

 

Мактаб/лицей/коллежда яхши ёки аъло баҳоларга эга бўлиши керак;

 

Ўзбекистон фуқароси бўлиш ва хорижга чиқиш паспортини олиш имкониятига эга бўлиш;

 

Америка визасини олиш талабларига мос келиши лозим.

 

Фойдали томонлари

 

ФЛEХ дастури ғолиблари қуйидаги имкониятларга эга бўладилар:

 

 

Халқаро ва ички саёҳат харажатлари қопланади: АҚШга бориш ва қайтиш, АҚШ ҳудудидаги барча йўл харажатлари;

 

Ғолибнинг ижтимоий тадбирлар/машғулотларда қатнашиши ва шахсий эҳтиёжлари учун ойлик стипендия;

 

Олдиндан танланган ва текширилган АҚШ мезбон оиласида 1 йил мобайнида бепул яшаш;

 

АҚШ мактабида рўйхатдан ўтиш ва у ерда 1 ўқув йили давомида таҳсил олиш;

 

Дастур бошланишидан аввал тайёргарлик ва танишиш учун тадбирларда иштирок этиш;

 

АҚШда ташкил этиладиган маҳаллий тадбирларда иштирок этиш;

 

Тиббий суғурта (аввалдан мавжуд бўлган ҳолатлар ва стоматологик ёрдамни ҳисобга олмаганда).

 

Ҳужжат топшириш

 

Қуйидаги босқичларда дастурга ариза ва ҳужжатлар топширилади:

 

 

Расмий сайт орқали онлайн ариза формаси тўлдирилади. Онлайн ариза формасида номзоддан шахсий маълумотларини киритиш ҳамда бир нечта иншо ёзиш сўралади.

 

 

1-босқичдан саралаб олинган номзодлар инглиз тилидан тест топширишади. Тест онлайн ёки офлайн бўлиши мумкин.

 

 

Сараланган номзодлар Америка Кенгашлари вакили билан индивидуал суҳбатдан ўтадилар, бир нечта иншо ёзадилар ҳамда махсус аризани тўлдиришлари керак бўлади.

 

 

Савол ва мурожаатлар учун: flex.uz@americancouncils.org