Германиянинг Max Planck институтида тўлиқ молиялаштириладиган амалиёт дастури

Германиянинг Max Planck институтида тўлиқ молиялаштириладиган амалиёт дастури

The Max Planck Institutes for Informatics, Software Systems, and Security and Privacy томонидан компьютер фанларининг барча йўналишлари бўйича тадқиқот амалиёт дастурларини таклиф қилади. Max Planck институтида амалиёт ўташ — бу компьютер фанлари бўйича жаҳон миқёсидаги тадқиқотларни олиб бориш ва янги тадқиқот йўналишларини ўрганиш учун улкан имконияти ҳисобланади.

 

Амалиётлар бутун дунё бўйлаб бакалавр, магистратура ва докторантура талабалари, шунингдек, компьютер фанлари бўйича академик тадқиқот тажрибасига эга бўлишдан манфаатдор бўлган соҳа мутахассислари учун очиқ. Одатда, амалиёт дастури 12-14 ҳафтагача давом этади. Аммо бундан ҳам кўпроқ муддатни қамраб олиши мумкин.

 

Амалиётчилар йил давомида қабул қилинади лекин кўпчилик амалиётчилар ёз ойларини афзал кўришади. Ҳар бир амалиётчи иштирокчи институтлардан бирида тайинланган факультет мураббийи билан бевосита ишлайди. Амалиёт лойиҳалари амалиётчининг илмий қизиқишлари, салоҳияти ва олдинги тажрибасига асосланади.

 

Қуйидагилар амалиёт дастурида иштирокчи институтлар ҳисобланади:

 

— Max Planck Institute for Informatics (Saarbruecken)

— Max Planck Institute for Software Systems (Kaiserslautern and Saarbruecken)

— Max Planck Institute for Security and Privacy (Bochum)

 

Дастур ҳақида батафсил расмий сайт орқали маълумот олиш мумкин.

 

Мақбуллик шартлари

 

Дастурда иштирок этиш талаблари:

 

— Дастур компьютер фанлари бўйича бакалавр, магистратура ёки докторантура талабалари учун очиқ (дастур бошланиш вақтида номзод бакалавр босқичида камида 3 йил таҳсил олган бўлиши лозим);

 

— Дастур инглиз тилида олиб борилганлиги сабабли номзодлардан инглиз тилини яхши билиши талаб этилади;

 

— Дастур турли хил илмий йўналишлар ва фанлараро қизиқишларга эга бўлган номзодларни рағбатлантиради, масалан. ижтимоий фанлар, иқтисод, ҳуқуқ, гуманитар фанлар ва бошқалар;

 

— Академик компьютер фанлари бўйича тадқиқот олиб боришга қизиқувчи соҳада фаолият юритаётган мутахассислар ҳам иштирок этиши мумкин;

 

— Компьютер фанлари ёки бошқа STEM соҳаларида озчиликни ташкил қилувчи гуруҳларга мансуб шахсларнинг аризалари рағбатлантирилади;

 

— Номзодларнинг академик салоҳияти юқори бўлиши талаб этилади;

 

Ушбу ҳавола орқали дастур талаблари билан батафсил танишиб чиқиш мумкин.

 

Фойдали томонлари

 

Барча амалиётлар тўлиқ молиялаштирилади:

 

— Яшаш харажатлари учун ойлик стипендия;

 

— Турар-жой;

 

— Германияга бориш-келиш харажатлари.

 

Расмий сайт орқали дастур имтиёзлари билан батафсил танишиб чиқиш мумкин.

 

Ҳужжат топшириш

 

Ҳозирда ёзги амалиёт дастурлари учун қабул ёпилган. Аммо бошқа вақтдаги амалиётлар учун йил давомида ҳужжат топшириш мумкин.

 

Дастлаб, номзодлар онлайн ариза тўлдириши лозим. Айрим керакли ҳужжатлар:

 

— CV;

 

— Транскрипт(баҳолар);

 

— Камида 1 нафар тавсиянома бериши мумкин шахс билан боғланиш учун алоқа маълумотлари;

 

— Мотивация хати(ихтиёрий)

 

Шунингдек, номзодлар амалиёт ўташ институти, бирга ишламоқчи бўлган у ердаги профессор-ўқитувчи ва амалиёт ўташни хоҳлаган муддатни белгилаши лозим.

 

Иштирокчи институтлардаги тадқиқот гуруҳлари номзодларнинг аризаларини кўриб чиқади. Ушбу давр мобайнида номзодлар телефон орқали олинадиган интервьюга таклиф қилиниши мумкин.

 

Муҳим: амалиёт дастури бошланиш вақтидан камида 5 ой аввал ҳужжат топшириш талаб этилади.

 

Расмий сайт орқали амалиёт дастурига ҳужжат топшириш жараёни билан батафсил танишиб чиқиш мумкин.

 

Қўшимча маълумотлар

 

Қўшимча маълумотлар учун расмий сайтда тез-тез сўраладиган саволлар бўлими — FAQs билан танишиб чиқиш мумкин.

 

Савол ва мурожаатлар учун cis-internships@cis.mpg.de.