Швейсарияда харажатлари қопланадиган ёзги дастур

Швейсарияда харажатлари қопланадиган ёзги дастур

Талаблар

 

— Йўналишидан қатъи назар барча магистратура талабалари иштирок этиши мумкин;

 

— Номзод аввал ушбу дастурда қатнашмаган бўлиши шарт;

 

— Инглиз тилини дастурда қатнашиш даражасида билиш лозим. Чунки дастур тўлиқ инглиз тилида олиб борилади.

 

 

Фойдали томонлари

 

— Дастурда бепул қатнашиш мумкин;

 

— Саёҳат, турар жой ва овқатланиш харажатлари қопланади;

 

— Дастурни муваффақиятли тугатганлар кредит тизими бўйича 6 балл (6 ECTS) билан тақдирланади (Кредит балларини ўтказишни ташкил қилиш номзоднинг зиммасида).

 

 

 

Эслатма! Дастурда қатнашиш учун ҳужжат топшириш жараёни 2025-йил август ойидан бошланади. Ариза топширишнинг сўнгги муддати ҳам шунда эълон қилинади.

 

 

Умумий маълумотлар

 

ЮНЕСКО ҳомийлигида магистратура талабалари учун Швейсарияда харажатлари қопланадиган Lucerne Summer University: Ethics in a Global Context LSUE дастури тақдим этилади. Жами 20 нафар номзод саралаб олиниши режалаштирилган.

 

Дастур ёш талабаларга бугунги ва эртанги куннинг ахлоқий масалаларини академик соҳалар, маданият ва динлар чегарасидан ташқарида ўрганиш ҳамда биргаликда муқобил ечимларни излаш имкониятини яратади.

 

 

Жамиятга барқарор таъсир кўрсатиш учун қуйидаги мақсадлар кўзланган:

 

Иштирокчилар ахлоқий қийинчиликларга қандай муносабатда бўлишни ўрганишлари учун ахлоқшуносликда қўлланиладиган махсус усул ва воситаларни ўргатиш (ўз соҳалари бўйича);

 

Иш муҳитида ахлоқий саволлар ва мавзуларни ҳал қилиш ҳамда бошқаларга маслаҳат бериш имконини бериш;

 

Кўникмаларни бутун дунё бўйлаб бирлаштириш учун глобал тармоқни яратиш;

 

Иштирокчиларда ўз соҳаси бўйича керакли ахлоқий сифатларни шакллантириш учун махсус билимлар бериш.

 

 

Дастур 2026-йил 8-майдан 13-майгача ўтказилади.

 

Дастур ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

 

 

Мақбуллик шартлари

 

Йўналишидан қатъий назар барча магистратура талабалари иштирок этиши мумкин;

 

Номзод аввал ушбу дастурда қатнашмаган бўлиши шарт;

 

Инглиз тилини дастурда қатнашиш даражасида билиш лозим. Чунки дастур тўлиқ инглиз тилида олиб борилади;

 

Иштирокчи грантни ютиши учун молиявий ёрдамга муҳтож бўлиши керак;

 

Дастур тугаганида якуний мақола ёзиш лозим (10-12 бет атрофида);

 

Талабгор бугун ва келажак учун аҳамиятли глобал миқёсдаги ахлоқий масалаларга қизиқиши керак.

 

 

Фойдали томонлари

 

Дастурда бепул қатнашиш мумкин;

 

Саёҳат, турар жой ва овқатланиш харажатлари қопланади;

 

Дастурни муваффақиятли тугатганлар кредит тизими бўйича 6 балл (6 ЭCТС) билан тақдирланади (Кредит балларини ўтказишни ташкил қилиш номзоднинг зиммасида).

 

Маълумот учун: ECTS (Эуропеан Credit Transfer System) Европа кредит ўтказма тизимини англатади. Магистратура дастури жами 120 ECTS кредитини ўз ичига олади.

 

 

Ҳужжат топшириш

 

Дастурда қатнашмоқчи бўлганлар ушбу ҳавола орқали ариза топшириш мумкин.

 

 

Ариза топширишда номзод қуйидагиларни кўрсатиши керак:

 

Дастурнинг глобал ва фанлараро тармоғига қандай ҳисса қўшмоқчи эканлигини тушунтириш;

 

Ахлоқий кўникма ва билимлар орқали академик тадқиқотларда ижобий таъсирга қандай эришиш мумкинлиги ҳақида номзод яратган режасини тасвирлаб бериши лозим.

 

 

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

 

CV (жадвал шаклида тахминан бир саҳифа);

 

Иккита профессордан тавсиянома (ҳар бири тавсиянома учун битта саҳифа);

 

Мотиватсион хат (тахминан бир саҳифа/максимал 500 та сўз).

 

Эслатма: Ҳужжатнинг максимал ҳажми 20 МБ дан ошмаслиги ва қуйидаги форматлардан бирида бўлиши талаб қилинади: jpg, jpeg, gif, p, тиф, txt, do, docx, хлс, xlsx, ppt, pptx, pdf. 

 

Муҳим! Дастурда қатнашиш учун ҳужжат топшириш жараёни 2025-йил август ойидан бошланади. Ариза топширишнинг сўнгги муддати ҳам шунда эълон қилинади.

 

Қўшимча маълумотлар

 

Маълумот учун:

 

Эмаил: lsue@unilu.ch;

 

Тел:+41 41 229 50 00.

 

 

Қуйидаги ижтимоий тармоқлар орқали қўшимча маълумот олиш мумкин: