Кореяда таълим олишни хоҳловчи мактаб ўқувчилари учун грант дастури эълон қилинди

Кореяда таълим олишни хоҳловчи мактаб ўқувчилари учун грант дастури эълон қилинди

2008 йил 1 июлдан кейин туғилган, 9 ёки 10-синфни битирган мактаб ўқувчилари учун Кореяда 3 йиллик таълим олиш имконини берувчи грант дастурига ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

 

 

Дастурга ариза топшириш учун номзодлардан Корейс тили бўйича TOPIK имтиҳонининг камида 2-даража сертификатига эга бўлиши талаб этилади.

 

 

Грант доирасида қуйидаги харажатлар қопланади:

 

— ўқишга кириш пули;

 

— 3 йиллик контракт асосидаги ўқиш тўлови;

 

— ётоқхона жойи;

 

— овқатланиш харажатлари.

 

 

Ўқиш муддати: 3 йил

 

 

Умумий ажратилган грант ўринлари сони: 41 та

 

 

Ҳужжат топшириш муддати: 2025 йил 28 июлгача узайтирилган.

 

 

Ҳужжат топшириш тартиби: Ҳужжатлар электрон почта орқали kecuz@korea.kr манзилга юборилади:

 

Керакли ҳужжатлар рўйхати:

 

— ариза шакли (1-шакл);

 

— ўзини таништириш хати (2-шакл);

 

— ўқиш режаси (3-шакл);

 

— мактаб директоридан тавсиянома (4-шакл);

 

— розилик хати (5-шакл);

 

— шахсий тиббий баҳолаш шакли (6-шакл) ва йўриқномада кўрсатилган бошқа ҳужжатлар.

Муҳим: Барча шакллар корейс ёки инглиз тилида тўлдирилиши, барча ҳужжатлар инглиз ёки корейс тилига нотариал тасдиқланган тарзда таржима қилинган бўлиши лозим.

Қўшимча маълумот учун телефон: +71 291 81 82