Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда магистратура мутахассисликлари бўйича айрим олий таълим муассасалари томонидан тузилган квоталар лойиҳаси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Бу ҳужжатлар — расмий квоталар эмас, балки университетларнинг ички режалаштириш доирасида қабул комиссияларига тақдим этиладиган дастлабки вариантлар холос.
Эслатма, магистратура бўйича расмий квоталар ҳали эълон қилинмаган!
Ўтган йили эса магистратура мутахассисликлари учун квоталар 21 июль куни эълон қилинган эди.
Тез орада Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган магистратура қабул квоталари расмий манбалар орқали эълон қилиниши кутилмоқда.
