АҚШ Duke университетида халқаро талабаларга тўлиқ стипендия имконияти

АҚШ Duke университетида халқаро талабаларга тўлиқ стипендия имконияти

АҚШнинг нуфузли университетларидан бири бўлган Duke университетида бакалавриат босқичини ўқишни истаган барча халқаро талабалар учун харажатлари тўлиқ қопланадиган Duke  — 2026 гранти тақдим этилади. Ушбу дастур фақат муносиб талабаларга молиявий ёрдам беради, шунингдек, ўқув тўловлари ва бошқа тегишли харажатлардан озод қилади.

 

Дастурдан асосий мақсад малака ва молиявий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда қобилиятли талабаларга молиявий тўсиқларга дуч келмасдан таълим олишларини таъминлаш ҳисобланади. Бундан ташқари, барча стипендия олувчилар интеллектуал ҳамжамиятнинг ажралмас аъзолари бўлишади. Бу эса халқаро талабаларнинг Duke университети муҳитидаги аҳамиятини оширади ва глобал миқёсдаги тадбирларда иштирок этишига ёрдам беради. Ўқишни тугатгандан сўнг, қатнашчилар университет битирувчиларининг кенг тармоғига қўшилишади. Ушбу тармоқ ўз аъзоларини доимий қўллаб-қувватлайди ва карьерасида муваффақиятга эришишини таъминлайди.

 

Маълумот учун: Халқаро олимларнинг Duke университетига қўшган беқиёс ҳиссаси шарафига Карш Интернатионал Scholarшип дастури 2010-йилда Марта ва Брус Каршнинг хайрияси туфайли ташкил этилган. Дастур фанлараро тадқиқот, академик тадқиқотларга ёрдам ва стипендиялар бериш орқали таълим соҳасида муваффақият қозонишга интилаётган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастур ҳисобланади.

 

Эслатма! Грантга алоҳида ҳужжат топшириш шарт эмас. Duke университетига топширганлар автоматик тарзда грант учун ҳам кўриб чиқилади!

Дастур ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

 

Мақбуллик шартлари

Номзодлар АҚШ фуқаролиги ёки АҚШ ва бошқа давлат иштирокидаги икки фуқаролиги бўлмаган халқаро талабалар бўлиши керак;

Инглиз тилини дастурда қатнашиш даражасида билиш лозим;

Номзодлар аввал бакалавр даражасини олмаган бўлиш керак;

Юқори академик салоҳият ва етакчилик қобилиятига эга бўлиш талаб қилинади;

Номзодлар молиявий жиҳатдан ёрдамга муҳтож бўлиши лозим.

 

Фойдали томонлари

Ўқув тўловлари ва бошқа мажбурий тўловлардан озод қилинади;

Тураржой харажатлари қопланади;

Халқаро миқёсдаги муҳитда тажриба алмашиш имкони;

Ёзги тадқиқот ишлари молиялаштирилади;

Турли миллат вакилларидан иборат олимлар билан алоқа ўрнатиш мумкин;

Соҳа бўйича турли тадбир ва клублар ташкил қилинади.

 

Ҳужжат топшириш

Дастурда қатнашишни истаганлар ушбу ҳавола орқали ариза топшириши мумкин.