Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбари Саодат Боймирзаева АОКАда ўтказилган брифингда 2025-2026 ўқув йили учун хотин-қизларга давлат грантлари ва алоҳида квота асосида имтиёзли қабул қилиш имкониятлари ҳақида маълумот берди.
Мазкур имтиёзлардан фойдаланиш учун талабгорлар қўмита томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлишлари керак. Тавсиянома олиш жараёни белгиланган талаблар асосида ташкил этилмоқда.
Меҳнат стажи бор хотин-қизлар учун алоҳида квоталар
-
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сон қарорига мувофиқ, ўзи мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун давлат ОТМларига алоҳида қабул квоталари ажратилган.
-
Тавсиянома олиш учун 31 майга қадар яшаб турган ҳудудингиздаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига мурожаат қилишингиз лозим.
Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун қўшимча давлат грантлари
-
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорига асосан эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун қўшимча давлат грантлари ажратилади.
-
Тавсиянома олиш учун талабгорлар 30 майдан 8 июнгача Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг tavsiyanoma.ijro.uz портали орқали онлайн ариза топширишлари керак.
Тавсиянома берилишининг 6 мезони:
-
Кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар;
-
Тўлиқ бўлмаган оилада тарбия олаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;
-
Турмуш ўртоғи вафот этган, фарзандини ёлғиз тарбиялаётган аёллар;
-
Ногирон фарзанди бор аёллар;
-
Иккидан ортиқ фарзандини ижарада ёки алоҳида тарбиялаётган ёлғиз аёлларнинг қизлари;
-
Ота-онасидан бири ёки ҳар иккаласи ногиронлиги бор хотин-қизлар.
-
Тавсиянома эгаси бўлган абитуриентлар рўйхатдан ўтишда фақат биринчи танлаган таълим йўналиши бўйича 4% қўшимча давлат гранти билан имтиҳонга киради.
-
Кириш имтиҳонида энг юқори баллнинг камида 30%ини олган тавсияномага эга абитуриентлар баллар кетма-кетлиги асосида тавсия этилади.
