Оддий мактабларда тақиқланган «Битирув оқшоми» ихтисослаштирилган мактабларда ўтказилдими?

Оддий мактабларда тақиқланган «Битирув оқшоми» ихтисослаштирилган мактабларда ўтказилдими?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги «Умумий ўрта таълим муассасаларида 2024-2025-ўқув йилини якунлаш ҳамда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ташкил этиш тўғрисида 21 май куни 592-хдфу хати имзолаган эди.

 

Вазирликнинг кўрсатма хатида мактаб раҳбарияти, синф раҳбарлари ҳамда ўқувчилар ота-оналарга ресторан, кафе ва хонадонларда «Битирув оқшомлари»ни ўтказмаслик, турли мақсадлар учун пул йиғмаслик тўғрисида тушунтириш ва қатъий огоҳлантириш берилган.

 

Мактабларга «Битирув оқшомлари»ни ўтказмаслик бўйича вазирлик томонидан қатъий кўрсатма берилган бўлсада, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда куннинг кечки вақтида «Битирув оқшомлари» ўтказилгани ҳақида хабар тарқалди.

 

«Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига қарашли мактабларда «Битирув оқшомлари» кечки пайт катта дабдаба билан, эстрада юлдузлари иштирокида нишонланмоқда. Ихтисослаштирилган мактабларда олингани айтилаётган видеоларда катта экранда «Пром нигҳт-2025» («Битирув кечаси-2025») ёзувини ҳамда агентлик логотипини кўриш мумкин», — деб ёзмоқда таълим бўйича эксперт Комил Жалилов.

 

Жалиловнинг постидаги изоҳларда «ПИМА» (Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги) таркибидаги машҳур мактаблардан бирида битирув тадбири эрталаб соат 8:00 дан кечки соат 23:00 гача давом этган. Унда 19:00 дан кейин «дискотека» бошланган ва ўқувчилар соат 23:00 да уйларига қайтгани ёзилган.

 

«Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига қарашли мактабларда »Битирув оқшомлари« кечки пайт катта дабдаба билан, эстрада юлдузлари иштирокида нишонланмоқда. Ихтисослаштирилган мактабларда олингани айтилаётган видеоларда катта экранда »Пром нигҳт-2025« (»Битирув кечаси-2025«) ёзувини ҳамда агентлик логотипини кўриш мумкин. Олдинги йилларда ҳам агентлик мактаблари »Битирув кечалари« умумтаълим мактабларига изн берилмайдиган дабдаба билан нишонланган эди», — дейди Комил Жалилов.

 

 

Хабарларга кўра, 2023 йилда ҳам вазирлик томонидан оддий мактабларга «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини 40 дақиқадан оширмаслик ҳақида кўрсатма берган, аммо Президент мактаби битирувчилари учун эса 3 кунлик «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари ташкил этилган. Ушбу ҳолат жамоатчиликнинг кескин эътирозларига сабаб бўлган.

 

 

«Бизнинг эътирозимиз бундай тадбирларнинг ўтказилишига эмас, балки бундай тадбирлар ўтказишга айрим мактаблар учун рухсат этилиб, оддий мактаб ўқувчилари учун тақиқ қўйилганида.

Бу ҳолат таълим тизимида тенглик тамойилига зид бўлиб, икки хил ёндашув – яъни ихтисослаштирилган ва оддий мактаблар ўртасида табақаланиш келтириб чиқаради.

Таълим соҳасида барча ўқувчилар, қайси турдаги мактабда ўқишидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўлиши керак. Агар вазирлик «Битирув оқшомлари» мутлақо ўтказилмаслиги керак деб ҳисобласа, у ҳолда бундай тадбирлар барча мактаблар учун бирдек тақиқланиши керак. Акс ҳолда, бу қарорлар оддий мактаб ўқувчиларини камситиш ҳисобланади», — дейди Улуғбек Пўлатов.

 

 

Мазкур ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан изоҳ кутиб қоламиз.