Алишер Қодиров мактабда “Катюша” ёдлатилган ҳолат бўйича вазирликдан изоҳ сўради

Алишер Қодиров мактабда “Катюша” ёдлатилган ҳолат бўйича вазирликдан изоҳ сўради

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчи ўқувчиларга «Катюша» қўшиғини ёдлатгани жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлган эди.

 

Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур ҳолатга изоҳ бериб, ўқитувчига тегишли тартибда огоҳлантириш билдирилганини маълум қилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Миллий тикланиш сиёсий партияси раиси Алишер Қодиров таълим ташкилотларида кузатилаётган ҳолатлар юзасидан Мактабгача мактаб таълими вазирлиги изоҳ беришини талаб қилди.

 

Шунингдек, Қодиров ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида боғча болаларига совет ҳарбийларининг кийимлари кийдириб, тадбирга олиб борилгани акс этган суратга қуйидагича фикр қолдирди:

 

«Боғча ва мактабларда болаларнинг онгостига ўзлигимиз хўрланган совет даврига соғинч, аждодларимизни қирғин қилган империалистик рамзларга муҳаббатни сингдирилиши миллий таҳдид сифатида баҳоланиши зарур.

Ўзбекистондаги боғча ва мактаблар фарзандларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида, ўзлигимизга меҳр ва садоқат билан тарбиялаш учун керак, ташқи пропоганда тарғиботи учун эмас. ММТ вазирлигидан бу масалада изоҳ сўралади», — дейди Алишер Қодиров.

Алишер Қодиров мактабда “Катюша” ёдлатилган ҳолат бўйича вазирликдан изоҳ сўради