Хоразмдаги мактаб директори ўқувчиларни сочини йиғмагани учун калтаклагани айтилди

Хоразмдаги мактаб директори ўқувчиларни сочини йиғмагани учун калтаклагани айтилди

Кеча Хоразмдаги мактаблардан бирининг директори дарс вақтида икки ўқувчи қизнинг сочидан тортиб, калтаклагани акс этган видео тарқалганини хабар қилган эдик.

 

Мазкур видеода Қўшкўпир туманидаги 14-сон мактаб директорининг дарс вақтида синф хонасига кириб, ўқувчи қизлар билан жанжаллашгани акс этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.

 

Маълумотга кўра, видеолавҳада акс этган воқеа 2025 йил 7 апрель куни содир бўлган бўлиб, шу куни мактаб директори дарс вақтида 11-синф хонасига кириб, бир неча қизларни сочини йиғмаганлиги сабабли уларнинг сочидан тортиб, танбеҳ беради ва бунинг ортидан уларнинг бири билан жанжаллашиб кетади.

 

Ҳолат юзасидан мактаб директори ваколатли ташкилотлар томонидан маъмурий жавобгарликка тортилган, шунингдек, педагогга хос бўлмаган ҳаракатлари учун «Ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилганлигини маълум қиламиз.