Бугун, 1-курс талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб берилиши юзасидан ариза юборишнинг сўнгги куни

24 сентябрь куни 1-босқич талабалар учун ижара тўловининг бир қисмини қоплаб берилиши юзасидан онлайн ариза қабул қилиш бошланган эди. Бугун, 27 сентябрь онлайн ариза юборишнинг сўнгги куни.

 

Аризалар вазирликнинг kontrakt.edu.uz платформаси орқали фақат онлайн қабул қилинади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 605-сон қарорига асосан олий таълим муассасасидан узоқ жойлашган ҳудудлардан келган биринчи босқич талабалари (доимий яшаш жойи бошқа туманда (шаҳарда) бўлган ижара асосида яшайдиган талабалар)га сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этмасдан ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши белгиланган.

 

Низомга асосан “талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган” деганда ётоқхонада туришга эҳтиёжи бор, аммо жойлар сони чекланганлиги боис ижарада туриши тақозо қилган талабалар тушунилади. Шу боис, ўз ихтиёрига кўра ижарада турувчиларга компенсация тўловлари белгиланмаслиги эслатиб ўтилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры