e-maktab.uz тизимида синф раҳбари қандай вазифаларни бажаради?

e-maktab.uz тизимида синф раҳбари қандай вазифаларни бажаради?

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 24 июнь кунги 205-сонли буйруғига кўра, ўқитувчилар э-мактаб.уз тизимида синф раҳбарининг вазифалари белгилб ўтилган. Унга кўра,

 

— ота-она (ўқувчининг қонуний вакили) учун платформада профиль яратиб, вақтинчалик логин ва паролни тарқатиш;

 

— ота-оналар ва ўқитувчилар учун унутилган логин ва паролни тиклаш тартиби ҳамда ўқувчи ва ота-она (ўқувчининг қонуний вакили)нинг шахсий маълумотларини узатиш учун жавобгар бўлиш;

 

— ота-она (ўқувчининг қонуний вакили)нинг платформадаги фаоллигини доимий равишда кузатиб бориш, зарурат туғилганда уларга алоқага чиқиб профилактик суҳбат олиб бориш. Профилактик суҳбат ўз ижобий натижасини бермаган тақдирда мактаб директорига маълумот киритиш;

 

— сабабли (касаллиги, оилавий шароитидан келиб чиққан ҳолда) дарс қолдирган ўқувчиларни синф журналида махсус белгилар (с, дқ, к, кқ, м, ч, қ, нс, тқ) билан белгилаб чиқиш;

 

— ўқувчи сабабсиз 3 соат дарс қолдирса керакли ҳужжатлар тўпламини йиғиб, муассаса раҳбарига тақдим этиш;

 

— умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизим билан ишлаш ва архивлаштириш тартиби ҳақидаги низомга мувофиқ белгиланган вазифалар бажарилишини таъминлайди.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish